сентябр 23, 2023 15:15 Asia/Tashkent
  • Польша Бош вазири Украина президентини Варшавани ҳақорат қилиши ҳақида огоҳлантриди
    Польша Бош вазири Украина президентини Варшавани ҳақорат қилиши ҳақида огоҳлантриди

Польша бош вазири Украина президенти Володимир Зеленскийни Варшава ҳукуматига нисбатан янги ҳақоратлари ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  кеча Польша Бош вазири Матеус Мораветски Украина президенти Володимир Зеленскийнинг БМТдаги сўнги нутқига тўхталиб, сиз БМТдаги нутқингизда шундай айтингиз  лекин бошқа ҳеч қачон полякларни ҳақорат қилманг деб айтди.

Шу муносабатда Польша ТИВ раҳбари Збигнев Рау ҳам Варшава ҳукуматнинг Украина ғалласининг Польша бозорига тушишидан норозилигини билдириб, Украинани қўллаб-қувватлаш ва Польша фуқароларини адолатсиз иқтисодий рақобатдан ҳимоя қилиш /Польша ички бозорини арзон Украина донига тўлдиришнинг олдини олиш/ иккаласи бир вақтнинг ўзида Польшанинг миллий манфаатларига хизмат қилади деб таъкидлади

Сешанба куни  БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида сўзлаган Польша президенти Анжей Дуда Украинани ўз қутқаурвчиларини сувга чўктира оладиган чўкаётган одамга қиёслади.

Украина президенти Володимир Зеленский бу сўзларга жавоб қайтариб Украинани баъзи европалик дўстлари аста-секин сиёсий театрда бирдамликдан воз кечиб ғалла масаласини ҳаяжонли мавзуга айлантираётгани хавфли деб айтди.

Еврокомиссия Украина ғалласини олиб киришга қўйилган тақиқни Европанинг 5 давлатга узайтирмади ва Киев ўз донининг Европа Иттифоқида тўпланиб қолишига йўл қўймаслик учун янги чеклолар қўйишга рози бўлди.

Бу эса Польша, Словакия ва Венгриядан иборат 3 мамлакатни Европа Иттифоқи фаолиятини танқид қлиб бир томонлама равившда Украина донининг импортига тақиқ қўйилишини таъкидлагани пайтига тўғри келмоқда.

Ёрлиқ