август 16, 2023 20:32 Asia/Tashkent
  • Боку ҳукумати яна Армнистонни саботажда айблади
    Боку ҳукумати яна Армнистонни саботажда айблади

Озарбойжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги зиддиятининг кучайиши ортидан Боку ҳукумати Ереванни чегара ҳудудларига диверсантларни юборишда айблади.

Тарангликнинг кучайиши ортидан Боку ва Ереван ҳар куни бир -бирини айбламоқда. 

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги чегара ҳудудларида Арманистон армиясининг диверсант гуруҳи аъзосини қўлга олгани ҳақида баёнот берди.

Бу вазирлик шунингдек Арманистон томонидан юборилган диверсант бугун эраталаб соат  11.00 атрофида Зангзур шарқидаги Калабжар ҳудудида Озарбойжон Республикаси ҳудудига бостириб кирмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган деб қўшимча қилди.

Саботаж гуруҳининг бошқа аъзолари ортга чекинишга мажбур бўлди дейилган баёнотда.

Озарбойжон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳибсга олинган шахснинг жароҳатига тўхталиб, яқин кунларда қўшимча маълумотлар эълон қилинишини хабар қилди.

Кеча Европа Иттифоқининг Арманистондаги кузатувичлари бу давлат билан Озарбойжон Республикаси ўртасидаги умумий чегара яқинида отишма содир бўлганини эълон қилдилар.

Олдинроқ Ереван ҳукумати озарий кучлар европалик кузатувчилар жойлашган жойга ўқ узгани ҳақидаги хабарни эълон қилан эди аммо Боку бу айбловни рад этди.

 

Ёрлиқ