Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти машқлари бошланди
(last modified Sat, 02 Sep 2023 16:07:29 GMT )
сентябр 02, 2023 21:07 Asia/Tashkent
  • Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти машқлари бошланди

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг машғулотлари Беларусда аъзо давлатлардан 2500 аскар иштирокида бошланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча, 1 сентябр, Беларусда Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан иборат олти давлатдан иборат Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг “Брест” қалъасида бешта махсус қўшма машғулотлари билан очилиш маросими бўлиб ўтди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Имангли Тасмагамбатов “Биродарлик машқлари-2023” машғулотларини расман очди.

Ушбу машғулотларда Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистондан 2500 нафар аскарлар ҳарбий таркибда қатнашди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби ушбу машғулот иштирокчилари билан суҳбатда янги хавфсизлик таҳдидлариларининг бўлажак воқеа ва ҳолатларга таъсири ҳақида гапирди ва тезкор ҳаракат қилувчи жамоавий кучларни мустаҳкамлашни ташкилотга аъзо мамлакатлар хавфсизлигини таъминлашнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш, минтақавий даражада яхлит ва бўлинмас хавфсизлик тизимини яратишнинг энг муҳим шарти сифатида таърифлади.