сентябр 03, 2023 14:09 Asia/Tashkent
  • Украина фронтида қурбонлар сони ортиб, Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик масаласини мураккаблаштирмоқда
    Украина фронтида қурбонлар сони ортиб, Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик масаласини мураккаблаштирмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский шанба оқшомида ўзининг Телеграм-каналида Ғарб расмийларининг мамлакат кучларининг жуда секин ҳаракат қилаётгани ҳақидаги танқидига жавобан шундай деб ёзди:Украина кучлари олдинга силжимоқда.

Ғарбнинг Киевни ғазаблантирган хабарларига кўра, бу ҳафта америкалик баъзи номаълум расмийлар операциянинг секин кечаётганидан норози бўлган ва ҳатто Украинанинг урушдаги стратегиясини нотўғри деб ҳисоблаган.

Ушбу хабарларга жавобан Зеленский ўзининг Телеграм-каналида шундай деб ёзди:Ҳамма муаммоларга қарамай, ким нима деса, Украина кучлари олдинга интилмоқда.

Яқин кунларда Украинанинг қарши ҳужуми бошланганидан бери учинчи ой тугайди. Бу Украина ўз кучлари ушбу қарши ҳужум давомида ўндан ортиқ қишлоқни қайтариб олганини даъво қилса-да, бироқ ҳозирча бирорта шаҳар ёки ҳатто муҳим шаҳарча озод этилмаган.

Украинанинг собиқ президенти Леонид Кучманинг маслаҳатчиси Олег Саскин ҳам Зеленскийнинг ўсиш ҳақидаги даъвоси ҳақида шундай деди:Бу мамлакатнинг амалдаги президенти жанговар жабҳалардаги вазият ҳақида ёлғон гапиради.

Украинанинг собиқ амалдори қўшимча қилди:Украина кучлари нафақат Россия мудофаа чизиғига кира олмади, балки Харков вилоятидаги мудофаа чизиғи устидан назоратни ҳам йўқотди.

Шу билан бирга, шанба оқшомида Украина Хавфсизлик ташкилоти молиячи ва президент Владимир Зеленскийнинг собиқ молиячиси Игор Коломойскийни Зеленский учун ички вазиятни янада хаотик қилиш учун фирибгарлик ва пул ювишда айблади.

Дала жабҳасида Украина армиясининг юқори мартабали генерали даъво қилди:Биринчи марта жанубий фронтда Россиянинг кучли мудофаа чизиғи бузилди ва Украина қўшинлари Запорожя яқинида ҳаётий муваффақиятга эришди.

Украинанинг жанубий фронтдаги қарши ҳужум операциялари қўмондони, бригада генерали Александр Тарнавский шундай деди:Бир неча ҳафта давом этган миналардан тозалаш ишларидан сўнг Украина кучлари Запорожя яқинида Россиянинг биринчи мудофаа чизиғини қатъий бузиб ўтди.

Украина ҳарбий қўмондони қўшимча қилди:Россия кучларининг иккинчи чизиғига босим ўтказилса, Киев учун тезроқ ютуқлар кутилмоқда.

Ёрлиқ