Полшадан ҳарбий хизматга лойиқ украиналик эркакларни экстрадиция қилиш бошланди
(last modified Tue, 05 Sep 2023 06:11:51 GMT )
сентябр 05, 2023 11:11 Asia/Tashkent
  • Полшадан ҳарбий хизматга лойиқ украиналик эркакларни экстрадиция қилиш бошланди
    Полшадан ҳарбий хизматга лойиқ украиналик эркакларни экстрадиция қилиш бошланди

Полша мамлакатдаги ҳарбий ҳолат даврида ҳарбий хизматни ўташ ҳуқуқига эга бўлган украиналик муҳожир эркакларни экстрадиция қилишни бошлади.

Полшанинг “Рзесзпосполита” газетасига иқтибос келтирган ҳолда Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, яқинда Украинанинг “Халқ хизматкори” ҳукмрон партияси раҳбари Давид Арачамиа маълум қилди:

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳарбий хизматга лойиқ бўлган ва Украинадаги ҳарбий ҳолат даврида мамлакатни ноқонуний тарк этган эркакларни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.

Полша Чегара қўмитасининг расмий статистик маълумотларига кўра, 2022 йил 24 февралда Россиянинг Украинага ҳужумидан буён 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 2,87 миллионга яқин украиналиклар Полшага кириб келган, 2,8 миллионга яқин украиналиклар эса охирги 18 ой ичида ўз мамлакатига қайтган.

Ушбу статистик маълумотга асосланиб, Полша газетаси қўшимча қилди:Ҳарбий хизматни ўташ ҳуқуқига эга бўлган 80 мингга яқин украиналик эркаклар ҳали ҳам қайтиб келмаган.

Бу газета Украина президентлигининг парламентдаги вакили ва ушбу мамлакат парламентининг Мудофаа, разведка ва миллий хавфсизлик қўмитаси аъзоси сўзларидан иқтибос келтирди:Бу жуда катта рақам, чунки бу одамлар Украина қуролли кучларини мустаҳкамлаш, хавфсизлигимиз ва мудофаамизни мустаҳкамлаш учун сафарбар қилиниши мумкин.

Айтилишича, яна бир ҳаракат билан Украина Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматга қўйилган аввалги талабларни ўзгартириб, турли сурункали касалликларга чалинган кишиларга хизмат қилишига рухсат берган.

Бу чекловлар уруш даврида илгари ҳарбий хизматдан озод қилинган бир неча гуруҳлардан олиб ташланди.

Сўнгги ойларда Киев ҳарбий ҳизматга жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтирганга ўхшайди, Интернетда ёллаш бўйича офицерларнинг эркакларни кўча-кўйда қувгани, уларга жисмоний ҳужум қилгани ва ҳатто қурол билан таҳдид қилгани акс этган кўплаб видеолар тарқалди.

Ёрлиқ