Запорижяда ярим миллион евролик Украина дрони уриб туширилди
Россия кучлари Украина армиясига тегишли Чехия томондан ишлаб чиқарилган ярим миллион евролик дронини Запорижжия вилоятидаги собиқ Каховка сув омбори ҳаво ҳудудида уриб туширишга муваффақ бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Чехия мамлакати 2020-йилда Primoco One дронини аниқаш ва кузатш учун мўлжалланган дрон сифатида ишлаб чиқарганди.
Бу ҳарбий дрон автоматик учувчи тизими билан жиҳозланган бўлиб кечаю кундуз ва охир оқибат ҳаво шароитида ўз миссиясини бажара олади ва бутунлай мустақил равишда парвоз ва қўна олади.
Айтиш керакки ўтган йилнинг ноябр ойида Люксембург Украинага шу турдаги олтита дрон етказиб берди.
Ўтган 2022-йилнинг 24-февралида Украинада уруш бшанланганидан бери, Европа ва Ғарб давлатлари айниқса АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни ошириб, Киевга турли енгил ва оғир қуроллар етказиб берди. Улар нафақат Украинаниг урушини тугатиш йўлида бир қадам ташлаб қўймадилар балки бу мамлакатда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ можаролар оловини қўзғатдилар.