Г20 Украинадаги урушни тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди
Г20 Россия номини айтмасдан Украинадаги урушни тугатиш бўйича конструктив саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, якшанба куни ушбу учрашув якунланишидан аввал “20лик” гуруҳига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити якуний баёнотининг қисмлари эълон қилинган.
2023 йилда Г20 саммитининг якуний баёнотида иштирокчилар эълон қилишди:Украинада тинчлик ўрнатиш учун барча конструктив саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватланади.
20 гуруҳи ўз баёнотида Украинадаги урушни очиқ танқид қилиш билан бирга, расмий чегараларнинг ўзгаришига қарши чиққан ҳолда, мамлакатда куч ишлатишни қоралади.
Йигирмата гуруҳ аъзолари таъкидладилар:Барча давлатлар ҳудудни эгаллаш ёки босиб олиш учун куч ишлатиш таҳдиди ёки куч ишлатишдан ёки бошқа ҳар қандай давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети ёки сиёсий мустақиллигига қарши ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиши керак.
Ушбу баёнотда Г20 аъзолари, ўтган йили Индонезиядаги (Бали) Россияга қарши баёнотидан фарқли ўлароқ, Украинадаги уруш қандай бошланганини ҳам эслатишмади.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин бу йил Г20 йиғилишида иштирок этмаган ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров йиғилишда қатнашиш учун Ню-Деҳлига юборилган эди.
Европа Иттифоқи, Аргентина, Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Франция, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Япония, Мексика, Россия, Саудия Арабистони, Жанубий Африка, Жанубий Корея, Туркия, Буюк Британия ва АҚШ Г20 гуруҳига аъзодир. 55 давлатдан иборат Африка Иттифоқи бугун расман 20лик гуруҳига қўшилди.