сентябр 12, 2023 20:35 Asia/Tashkent
  • Украина Россия билан музокараларни яна кечиктирмоқда
    Украина Россия билан музокараларни яна кечиктирмоқда

Россия ТИВ раҳбари Украина ҳукумати эътирборсизлиги сабаб икки давлат ўртасидаги тинчлик музокараларнинг мувафаққияти йўқ қилинмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров бугун Украина ҳукумати музокаралар столига ўттиршини кечиктириш орқали икки томонлама келишувга эришиш имкониятини пасайтирмоқда деб изоҳлади.

Сергей Лавров шунингдек Киев режими Москва ҳукумати билан музокараларни қанча кечиктирса келажакда келишувга эришиш шунчалик қийин бўлади деб қўшимча қилди. 

Унга кўра, Россия президенти Владимир Путин Москва музокараларидан қочмаганини бир неча бор айтиб  Россия ва Украина ўртасидаги  мулоқот учун биринчи  қадам Москва билан мулоқотга қўйилган тақиқни бекор қилиш бўлиши керак.

Бундан олдин Украина президенти Володимир Зеленский   Россия президенти Владимир Путин ҳукумати билан ҳар қандай музокараларни тақиқлаш фармонини имзолаган эди.

Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмиртрий Медведев бундан олдин Украина ҳукуматининг Москва билан тинчлик музокараларга қарши чиқиш Россия манфаатига хизмат қилишни иддао қилганди.

Ёрлиқ