сентябр 16, 2023 20:41 Asia/Tashkent
  • Германия Россия нефт импорти кўпайтирди
    Германия Россия нефт импорти кўпайтирди

Статистик маълумотларга кўра, Ғарбнинг Россияга қарши санксияларига қарамай, Германия Россия нефти импортини оширган.

Европа Иттифоқи Украинадаги уруш баҳонасида Россиядан нефт маҳсулотларини денгиз орқали олиб ўтишни тақиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки етти ойида Германия томонидан Россиядан импорт қилинган нефт миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 баробарга ошган.

2022 йилнинг январ-июл ойларида Ҳиндистон орқали Германияга 37 миллион евролик Россия нефти кирди, бу эса жорий йилнинг шу даврида 451 миллион еврога етди.

Бошқа томондан, Германиянинг Фортеха институти ҳисоботида эълон қилди:Ҳиндистон Россиядан нефть импортини кескин оширди; Шундай қилиб, фақат 2023 йилнинг июль ойида бу импорт 60 миллион баррелга етди.

Ушбу немис институтининг маълумотларига кўра, Россиянинг Ҳиндистонга нефт импортининг бу миқдори мамлакатнинг умумий нефть импортининг 40 фоизини ўз ичига олади.

2021 йилда, Украинада уруш бошланишидан олдин, Россия нефтининг Ҳиндистонга экспорти улуши атиги икки фоизни ташкил этди.

Ҳиндистон Россиядан энг катта миқдордаги нефтни сезиларли чегирмалар билан импорт қилади ва Россия компаниялари, шу жумладан Роснефт ва УСП Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводларига ҳар бирига 49% нефть етказиб беради.

Ёрлиқ