март 04, 2024 14:44 Asia/Tashkent
  • Россия немис ҳарбийларининг Қрим кўпригига қилинган ҳужум ҳақидаги ошкор бўлган суҳбатларига муносабат билдирди
    Россия немис ҳарбийларининг Қрим кўпригига қилинган ҳужум ҳақидаги ошкор бўлган суҳбатларига муносабат билдирди

Россия ҳукумати расмийлари, Германия кучларининг Қрим кўпригига қилинган ҳужум борасидагии сиздирган сўзларига аксиламал кўрсатди.

Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, Дмитрий Медведев  немис ҳарбий-ҳаво кучлари зобитларининг Қрим ярим ороли кўпригига қилинган ҳужум ҳақидаги сўзларни ошкор қилишига жавобан Берлин ҳукумати Россия билан урушга тайёрланаётганини маълум қилди.

У шунингдек Германия канслери Олаф Шолц  немис кучларининг Қрим кўпригига қилинган ҳужум ҳақидаги ошкор қилинган баётотидан хабардор бўлганини ҳеч ким қилмайди деб изоҳлади.

Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова ҳам Москва ҳукумати Берлиндан немис ғарбийларининг Қрим кўпригига қилинган ҳужум ҳақидаги сиздирган баёнотлари юзасидан тушунтириш талаб қилганини хабар қилди.

Россия ТИВ раҳбарлик  Сергей Лавров ҳам Германия ҳарбийларини баёнотларини ҳайратланарли эканлигига тўхталиб, НАТОдаги ҳамкасбларини ёлғончиликда айблади.

Россиянинг Russia Today тарқатган муҳаррири Маргарита Симоинян ҳам ярим  соатлик аудио файлида Украина кучлари Қрим кўпригини нишонга олиш учун Германиянинг узоқ масофали "Торос" ракеталаридан фойдаланиши ҳақидаги фараз ҳақида немис ҳарбий ҳаво кучлариининг юқори мартабали зобитлари ўртасидаги суҳбатни нашр этди.

Ёрлиқ