Россия Украинанинг Қрим кўпригига ҳужумига ҳарбий жавоб берди
Россия армияси Украинанинг Қрим кўпригига ҳужумига ҳарбий жавоб берди.
Рашатодининг сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, ўтган душанба куни Украина армиясининг Қрим кўпригига уюштирган ҳужумига жавобан рус армияси террорчилик ҳужумларини тайёрлаш учун фойдаланилган Украина обьект ва базаларига ҳужумлар уюштирди ва уларни йўқ қилди.
Аввалроқ, Дмитрий Медведев, Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, кеча, душанба куни Украинанинг Қрим кўпригига ҳужумига жавобан баёнот бериб, Россия армияси украиналик террорчиларнинг уйини портлатиб, вайрон қилиши билан таҳдид қилган эди. Бошқа томондан, Россия президенти Владимир Путин Украинанинг ушбу ҳужуми учун ўч олишга ваъда берди.
Россия Миллий аксилтеррор қўмитаси эьлонига кўра, душанба куни эрталаб Украинанинг икки дрони Қрим кўпригига ҳужум қилган. Ушбу ҳужум натижасида Қрим кўприги шикастланган, икки киши ҳалок бўлган ва бир киши яраланган.
Яна бир янгилик, Вашингтоннинг Украинадаги уруш билан боғлиқ қўзғатувчи ҳаракатлари ортидан икки Америка расмийси бу давлат яқин кунларда Украинага 1,3 миллиард долларлик янги ҳарбий пакет жўнатишини эълон қилди.