Қрим кўпригида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Қрим кўпригида ҳужум ва портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлганидан кейин Россия ҳукумати фавқулодда ҳолат эьлон қилди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Россиянинг Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков бугун (душанба) эрталаб Қрим кўпригида эркак, аёл ҳалок бўлгани ва бола жароҳатланганини тасдиқлади.
Краснодар ўлкаси оператив штабининг маьлум қилишича, жароҳатланган бола санитар авиацияда вилоятдаги тиббиёт марказига етказилмоқда.
Айтилишича, Қрим кўпригининг бир қисми вайрон бўлгач, барча транспорт ҳаракати тўхтатилган ва фавқулодда ҳолат эьлон қилинган.
Ушбу авария сабаблари ҳозирча эълон қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Қрим кўпригида содир бўлган портлаш ҳақида Украина ОАВлари ҳам хабар тарқатган эди.
Бу бир неча соат олдин Украина мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси баёнот бериб, Украина ва Россия кучлари шарқий жабҳада камида 3 та ҳудудда тўқнаш келиши билан Украина шарқидаги можаролар “бироз кучайганини” эьлон қилган вақтга тўғри келмоқда.
Шу билан бирга, Украина президенти Владимир Зеленский якшанба оқшомида ҳеч қачон миллий суверенитетдан воз кечмасликларини таъкидлаб, охир-оқибат урушда ғалаба қозонишларини даъво қилди. Зеленскийнинг қўшимча қилишича, Украина йилдан-йилга кучайиб бормоқда ва ҳатто бошқа мамлакатларга миллий суверенитетини ҳимоя қилиш ва биргаликда умумий хавфсизликни яратишда ёрдам беради. Украина президенти аввалроқ ўз баёнотларида Россиянинг мағлубияти ва ғалабасига эришиш учун вақт ўтиши кераклигини таъкидлади.
Владимир Зеленскийнинг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арстовичнинг айтишича, Киев бутунлай Ғарбга қарам бўлиб, Украина ҳудудларини ҳарбий йўл билан қайтариб олиш мумкин эмас. Зеленскийнинг собиқ маслаҳатчиси Қримга қилинган ҳужум Киев учун жуда қиммат бўлишини ва операция юз минглаб украиналик аскарларнинг ўлимига олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди.