Исломобод: Покистоннинг Толибонни тан олиш бўйича позицияси ўзгармади
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бу давлат ҳукуматининг Толибонни тан олиш борасидаги позицияси ўзгармаганини таъкидлади.
Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорий аввалроқ матбуот анжуманида эълон қилган эди:Исломобод Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олиш бўйича ёлғиз ҳаракат қилишни истамайди ва бу жараённи халқаро консенсус билан кузатишни афзал кўради.
Покистон муваққат бош вазири Анвар Ҳақ Какар ҳам бир муддат олдин Афғонистондаги Толибон ҳукумати қонуний эмаслигини айтган эди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мумтоз Заҳра Балоч хоним бугун Хитойнинг Кобулга янги элчиси юборилишига ишора қилиб, маьлум қилишича, у Хитой ҳукуматининг ҳаракатларидан хабардор, бироқ Исломободнинг Толибон ҳукуматини тан олиш бўйича позициясида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган.
Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганига икки йил бўлган бўлса-да, дунёнинг ҳеч қайси давлати уни Афғонистоннинг расмий ҳукумати сифатида тан олишни истамаган.
2021 йил 15 августда ҳокимиятни қайта қўлга киритганидан бери Толибон халқаро қонунийликни қўлга киритиш учун курашмоқда. Бироқ халқаро давлатлар ва ташкилотлар, жумладан Ғарб ҳамиша Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукуматини инсон ҳуқуқларини поймол қилишда айблайди. Толибондан энг муҳим глобал талаб кенг қамровли ҳукуматни шакллантириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, жумладан, аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини тан олиш ва афғон қизларининг таълим олишидир.
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, шунингдек, "Теҳрик-е-Толибон Покистон" террорчилик гуруҳи ҳақида қўшимча қилди, Исломобод Афғонистондан хавфсизликка таҳдид солаётганидан хавотирда.
Айни пайтда, Мумтоз Заҳра Балоч хоним ўша давлатда афғон қочқинларининг борлигига ишора қилиб, Покистон кўп йиллар давомида афғонларга бошпана бергани ва улар бу давлатда тинч-тотув яшаб, Покистон иқтисодиётига ҳисса қўшганини таъкидлади.
Бироқ, бу бошпана изловчилар билан боғлиқ ҳар қандай қарор Покистон қонунларига кўра қабул қилинади, дея давом этди Покистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби.