Покистон бош вазири Ҳиндистон ва Афғонистон билан чегарадаги вазиятдан хавотир билдирди
Покистон бош вазири бу давлатнинг Ҳиндистон ва Афғонистон билан чегарадаги вазиятидан хавотир билдирди.
Покистон Муваққат ҳукумати Бош вазирининг баёнотлари Покистоннинг Афғонистон билан чегарасида чегара воқеалари ва террорчилик ҳужумларининг кучайиши ҳамда Покистон ва Ҳиндистон чегарачилари ўртасида ўқ узилиши билан бир вақтга тўғри келди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистон ва унинг шарқий ва ғарбий қўшнилари Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарадаги кескинлик давом этар экан, шанба куни Бош вазир Анварулҳақ Какар эълон қилди:Мамлакат чегараларининг ҳолати хавотирли ва хавфсизликка таҳдидлар кучаймоқда.
Анварулҳақ Какар Покистондаги умумий сайловлар арафасида берган интервьюсида:Бу давлатнинг Афғонистон ва Ҳиндистон билан умумий чегараларида хавфсизлик таҳдидлари кучайган, аммо бу ҳолат Покистонда бўлажак сайловларнинг тўхтатилишига олиб келмайди.
Покистон Бош вазири қўшимча қилди:Покистоннинг ғарбий ва шарқий чегараларида хавотирли вазият мавжуд бўлса-да, бу давлат кучлари қатъий жавоб беришга ҳозирлик кўрмоқда.
Покистон муваққат бош вазири “Таҳрик-е-Толибон Покистон” (ТТП) террорчилик гуруҳининг таҳдиди кучайиб бораётганини инобатга олган ҳолда, Афғонистон ичида трансчегаравий ҳужумлар ёки дрон операциялари учун имкониятлар борми, деган саволга жавобан:Покистон ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга ва ўз ери ва халқини ҳимоя қилиш заруриятини ҳис қилган жойда ҳаракат қилади.