Россия Украина дрон ҳужумларини зарарсизлантирди
(last modified Sun, 17 Sep 2023 09:37:24 GMT )
сентябр 17, 2023 14:37 Asia/Tashkent
  • Россия Украина дрон ҳужумларини зарарсизлантирди
    Россия Украина дрон ҳужумларини зарарсизлантирди

Россия Украина учувчисиз учоқларининг Москва ва Қрим ярим оролига ҳужумларини қайтарди.

Россия пойтахти Москва мери Сергей Собянин шундай деди:Ушбу шаҳарнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими бугун якшанба куни эрталаб Москвага кетаётган Украина учувчисиз самолётини уриб туширди. Ҳозирча бу ҳодиса билан боғлиқ қурбонлар ва талофатлар ҳақида хабар берилмаган.

Бошқа томондан, Россия Мудофаа вазирлиги бугун якшанба куни эрталаб баёнот бериб, Украинанинг тўртта учувчисиз самолёти Қрим ярим ороли ва унинг чеккасида йўқ қилинганини эълон қилди.

Бу баёнотда айтилишича, бугун якшанба куни эрталаб Москва вақти билан Украина режимининг Россия ҳудудидаги нишонларга қарши террорчилик ҳужуми уюштиришга қаратилган навбатдаги уриниши тўхтатилди.

Сўнгги ҳафталарда Украина Россияга қарши кўплаб дрон ҳужумларини амалга оширди ва бу дронларнинг бир қисми Россия ҳаво мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинди.

Шу билан бирга, кеча шанба куни кечқурун Чехия пойтахти Прагада ҳукуматга қарши намойишлар уюштириб, Украинадаги урушга нисбатан Чехия ҳукуматининг интервенцион ёндашувига норозилик билдирган минглаб одамлар бу давлат ҳукуматини Украина бу мамлакатда уруш баҳонасида ҳарбий ёрдами учун танқид қилишди.

Намойишчилар сони 35 000 га яқин бўлиб, Чехиянинг Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилотидан (НАТО) чиқиши ва Украинада тинчлик ўрнатилишини истади.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ҳам Европанинг Украинадаги урушга нисбатан қўллаган интервенцион ёндашувини танқид қилди ва шундай деди:Бу уруш бошланганидан буён Европанинг 181 миллиард молиявий ресурслари бу мамлакатда уруш баҳонасида Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлашга сарфланди, бироқ Украинада тинчлик ўрнатилмади.

Шу билан бирга, ушбу мамлакатнинг Полтава вилоятидаги Украина армиясининг чақирув бўлимининг катта офицери Виталий Брежний, бу мамлакатдаги урушда Украина кучларининг кўп йўқотишларига ишора қилди:Ўтган йили (2022 йил) Украина армиясига қўшилган ҳар 10 аскардан 8-9 нафари мамлакат урушида ҳалок бўлган ёки яраланган.

Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) ҳарбий қўмитаси раҳбари Роб Бауер ўтган шанба куни кечқурун Норвегия пойтахти Ослода НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида Украинанинг бу давлатдаги уруш баҳонасида ушбу ҳарбий иттифоқдан қурол-яроғ ва ўқ-дориларни олиш талаби НАТОнинг имкониятларидан ташқарида эканлигини тан олди.