сентябр 18, 2023 22:24 Asia/Tashkent
  • Покистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди
    Покистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Покистоннинг собиқ ички ишлар вазири оиласининг бир қанча аьзолари билан ҳеч қандай сабаб кўрсатилмасдан ҳибсга олинган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги радиосининг хабар қилишича, Исломобод полицияси кеча (якшанба) кечаси Покистон собиқ ички ишлар вазири Шайх Рашид Аҳмадни ҳибсга олди.

Янгилик манбаларига кўра, бу собиқ ҳукумат амалдори икки жияни билан бирга Покистон пойтахти Исломободда ҳибсга олинган.

Шайх Рашид Аҳмаднинг адвокати Сардор Розиқ собиқ вазирнинг шахсий кийимдаги одамлар томонидан ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни тасдиқлади ва ўз хабарида шундай деди:“Покистон собиқ ички ишлар вазирининг ҳибсга олингани сабабини полиция эьлон қилмади, бироқ Шайх Рашид Равалпинди шаҳри полиция бўлимига топширилганини биламиз.

Шайх Рашид Аҳмаднинг Адвокати баёнотларига қарамай, Равалпинди полицияси собиқ ички ишлар вазирининг ҳибсга олинганини рад этди.

Шайх Рашид Аҳмад Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хоннинг асосий тарафдорларидан бири бўлиб, у аввалроқ Теҳрик-и-Инсаф ҳукумати қудратдан кетгач, Покистон Халқ партияси етакчиларидан бирини ўлдириш билан таҳдид қилиш иши бўйича истеьфога чиққанидан кейин қамоққа олинган эди.

Ёрлиқ