сентябр 21, 2023 19:44 Asia/Tashkent
  • Путин ва Алиев телефон орқали мулоқот қилдилар
    Путин ва Алиев телефон орқали мулоқот қилдилар

Россия президентлиги матбуот котиби бу мамлакат ва Озарбойжон респубилкаси президентларинг телефон орқали мулоқот қилганини хабар қилди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Россия президенти  матбуот котиби Дмитрий Песков бу мамлакат ва Озарбойжон Республикаси президентлари телефон орқали Тоғли Қорабоғ минтақасида вазиятни барқаорлаштириш ва гуманитар муаммоларни бартараф этиш бўйича устувор қадамларни муҳокама қилди ва Боку ҳукумати эса Россия тинчликпарвар кучлари билан ҳамкорликни таъкидлади деб эълон қилди.

Россия президентлиги матбуот котиби Дмитрий Песков ўз сўзлари давомида,  Россия ва Озарбойжон Республикаси раҳбарлари Владимир Путин ва Илҳом Алиевнинг телефон орқали мулоқотида Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги можароларни тўлиқ тўхтатиш бўйича эришилган келишувларни доимий равишда муҳимлиги таъкидланганини айтиб,  Путин ва Алиев суҳбатида Қорабоғ минтақасида арманларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигига кафолатлаш муҳимлиги таъкидланди деб қўшимча қилди.

Дмитрий Песков шунингдек Илҳом Алиев  Тоғли Қорабоғ минтақасида Россия тинчликпарвар кучларига қилинган қуролли ҳужум учун Владимир Путинга таъзия билдириб мазкур ҳодиса юзасидан кенг қамрови тергов ўтказилиб айбдорларни жазоланишга ваъда берди.

Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев ва Россия президенти Владимир Путин  Қорабоғ ҳудудида ҳалок бўлган россиялик тинчликпарвар оилараига моддий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигига ишонтирди.

Кеча Россия Мудофаа вазирлиши Қорабоғ ҳудудида оташкесим эълон қилинганидан бир енча соат ўтгач, Қорабоғда бу давлат тинчликпарвларини олиб келаётган машинага ўқ тегиб икки киши ҳалок бўлди деб таъкидлади.

Ёрлиқ