50 минг арман Қорабоғдан чиқиб кетди
(last modified Thu, 28 Sep 2023 09:00:16 GMT )
сентябр 28, 2023 14:00 Asia/Tashkent
  • 50 минг арман Қорабоғдан чиқиб кетди

Қорабоғдаги 50 минг арман аҳолиси Озарбайжон Республикасининг ҳарбий амалиётларидан сўнг бу ҳудудни Арманистонга тарк этган.

Ниҳоят, Озарбайжон Республикасининг Қорабоғ минтақасида олиб борган ҳарбий амалиётларидан сўнг бу ҳудуднинг қуролли унсурлари тинчлик келишувига рози бўлдилар ва шу асосда қуролларини топширдилар ва бу ҳудуднинг 120 минг кишилик арман аҳолиси Арманистонга жўнаб кетди. Айтилишича, ҳозир Қорабоғдан чиқиш йўллари арман муҳожирлари билан тўла.

Реутерс хабарига кўра; Чоршанба куни (кеча) Қорабоғ маҳаллий ҳокимияти ушбу минтақада яшовчи 120 минг арман аҳолисидан 50 мингдан ортиқ киши Арманистонга жўнаб кетганини эълон қилган бир пайтда Европа Иттифоқи маьлум қилдики, Қорабоғ аҳолисига ёрдам бериш мақсадида бу ҳудудга кўпроқ гуманитар ёрдам жўнатади.

Брюссел баёнотида сезиларли ўзгариш билан "ўз мамлакатини тарк этишга қарор қилган одамлар" ибораси ўрнига "ватанини тарк этишдан бошқа чораси қолмаган одамлар" ибораси киритилган.

Германия яқинда Озарбайжон Республикасидан Тоғли Қорабоғ устидан халқаро назоратга рухсат беришни сўраган давлатлар гуруҳига қўшилди. Германия Ташқи ишлар вазири Аналена Баербокнинг айтишича, Қорабоғда ҳозир керак бўлган нарса шаффофлик ва халқаро ҳамжамият назорати.

Айни вақтда Туркия ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари бир неча соат аввал телефон орқали минтақавий вазият ва арманларнинг Қорабоғдан чиқиб кетишини муҳокама қилган. Анқара эса Бокунинг яқин иттифоқчиси саналади.

Шунингдек, бугун (пайшанба) Қорабоғ минтақаси раҳбари Самул Шаҳраманян ушбу республикани тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ушбу хабарга кўра, Тоғли Қорабоғ Республикасини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонда шундай дейилган:Ушбу қарор Қорабоғ аҳолисининг жисмоний хавфсизлиги ва муҳим ва ҳаётий манфаатларини таъминлаш устуворлигидан келиб чиққан ҳолда ҳамда Озарбайжон Республикаси вакиллари билан Россия тинчликпарвар кучлари воситачилигида эркин, ихтиёрий ва тўсиқсиз ҳаракатлар тўғрисида эришилган келишувни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган. Қорабоғ аҳолисининг, жумладан, қурол-яроғ топширган ҳарбий кучларнинг тўсиқсиз ўтиши кафолатланган, қабул қилинган.

Шунингдек, ушбу қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб барча давлат муассасалари ва ташкилотлари тугатилиб, Қорабоғ (Арцах) Республикаси мавжуд бўлмайди.

Ёрлиқ