Пекин Тайван атрофида айирмачиларга қарши машқларни давом эттиришга урғу бермоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i88274-Пекин_Тайван_атрофида_айирмачиларга_қарши_машқларни_давом_эттиришга_урғу_бермоқда
Хитой Тайван атрофидаги машғулотларни кўпайтириш мақсадини ушбу оролнинг сепаратистик кучларининг "густохлиги"га қарши қатъий кураш деб ҳисоблади.
(last modified 2023-09-28T13:27:17+00:00 )
сентябр 28, 2023 14:34 Asia/Tashkent
  • Пекин Тайван атрофида айирмачиларга қарши машқларни давом эттиришга урғу бермоқда
    Пекин Тайван атрофида айирмачиларга қарши машқларни давом эттиришга урғу бермоқда

Хитой Тайван атрофидаги машғулотларни кўпайтириш мақсадини ушбу оролнинг сепаратистик кучларининг "густохлиги"га қарши қатъий кураш деб ҳисоблади.

Кеча (чоршанба) Тайван минтақасининг амалдаги вице-президенти ва оролнинг бўлажак сайловларига номзод Уилям Лай Хитой оролни материкга қўшиб олмоқчи эканлигини даъво қилди.

Айни пайтда Пекин Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб билади ва бу оролнинг ҳар қандай сепаратистик ҳаракатларига кескин қарши чиқади ва буни “ягона Хитой тамойили”нинг бузилиши деб билади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой ҳукуматидаги Тайван ишлари бўйича идораси матбуот котиби Чжу Фенглян:Хитой Халқ озодлик армиясининг ҳаракатлари Тайваннинг сепаратистик ҳаракатларига қарши мамлакатнинг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда давом этади.

Ушбу хитойлик амалдор Тайван халқини ўз амалдорларининг сепаратизмига қатъий қарши туришга ва Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун Хитой билан ҳамкорлик қилишга чақирди.