АҚШ армияси штаб бошлиғи ўз лавозимини тарк этди
(last modified Sat, 30 Sep 2023 06:12:56 GMT )
сентябр 30, 2023 11:12 Asia/Tashkent
  • АҚШ армияси штаб бошлиғи ўз лавозимини тарк этди
    АҚШ армияси штаб бошлиғи ўз лавозимини тарк этди

АҚШ армияси штаб бошлиқлари бирашан қўмитаси раиси, Марк Милли кеча ҳарбий маросимда ўз лавозимидан истеъфога чиққани маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича,  АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ва бу мамлакта президенти Жо Байден ҳам қатнашган тадбирда Марк Милли АҚШ собиқ президенти Доналд Трампни танқид қилиб ҳеч бир АҚШлик аскар ўзини диктатор деб эълон қилганга қасамёд қилмайди деб таъкидлади.

АҚШ армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси, Марк Милли ҳам Трамм номини айтмаган бўлса-да унинг танқидидан мақсад аниқ эди.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Афғонистонда  АҚШ қўшинларини олиб чиқиш чоғида бу мамлакат армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўшма раиси Марк Миллийнинг ҳаракатини қоралаб уни ўлим жазосига лойиқ деб билганди.

Дональд Трампнинг Миллийга нисбатан оғзаки ҳужумлари ҳарбий амалдорнинг АҚШнинг  The Atlantic нашрига берган интервьюсида Трамп ҳарбийларни ҳурмат қилмасликлари айтгани билан боғлиқ эканлиги айтилади.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлар қўмондони ва бу мамлакат армиясининг энг юқори мартабали иккинчи афро-АҚШлик Чарлз Браун штаб бошлиқлари қўшма қўмитаси раиси сифатида Милли ўрнини эгаллайди.