Москва: ИШИД Киев режими учун Россияга қарши курашмоқда
(last modified Thu, 12 Oct 2023 05:06:30 GMT )
октябр 12, 2023 10:06 Asia/Tashkent
  • Москва: ИШИД Киев режими учун Россияга қарши курашмоқда
    Москва: ИШИД Киев режими учун Россияга қарши курашмоқда

Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Россияга қарши Украина фронтида ИШИД террорчилари борлигини маълум қилди.

Россия билан жангда Украина қуролли кучлари сафида Ғарб ёлланма аскарлари борлиги ҳақидаги хабардан сўнг, ҳозирда ИШИД террорчилари Киев режими учун курашаётгани хабар қилинмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  кеча (чоршанба) Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников маьлум қилди:ИШИД террорчилик гуруҳининг қолган аъзолари ва террорчиларнинг бошқа иттифоқчилари бу давлатга қарши урушда Украина ҳарбийларига ёрдам бермоқда.

Бортников давом этди: ИШИД террористлари ҳам Киев режимининг Россия Федерацияси ҳудудига террор амалиёти ва ҳужумлар уюштириш учун юборилаётган қўпорувчилик ва жосуслик гуруҳлари аъзоси бўлди.

Бу россиялик амалдор шундай деди:Ичкарий ва Қрим-татар бўлинмалари таркибида ИШИД ва уларга ўхшаганлар бизга қарши курашаётгани ҳақида ишончли маълумотларга эгамиз. Шунингдек, улар Россияга террористик амалиётлар ва хуружларни амалга ошириш учун юбориладиган қўпорувчилик ва жосуслик гуруҳлари таркибига киради.

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазирлигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг иккинчи бўлими бошлиғи Алексей Полишчук шундай деган эди:Украина Россия ичидаги нишонларга қарши қўпорувчилик ҳужумларини амалга ошириш учун тузган тармоқ ИШИД террорчилик гуруҳидан фарқ қилмайди.