Киев ҳукумати: биз НАТОга аъзо бўлиш учун ҳудудий имтиёз бермаймиз
(last modified Wed, 15 Nov 2023 09:00:36 GMT )
ноябр 15, 2023 14:00 Asia/Tashkent
  • Киев ҳукумати: биз НАТОга аъзо бўлиш учун ҳудудий имтиёз бермаймиз
    Киев ҳукумати: биз НАТОга аъзо бўлиш учун ҳудудий имтиёз бермаймиз

Украина президенти Володимир Зеленский идорасининг бошлиғи, НАТО собиқ бош котиби Россия назоратидаги ҳудудлари бўйича даъволаридан воз кечиш эвазига алянс аъзолигини олиш таклифига қарши чиқди.

Украина президенти идораси раиси Андрей Ермак мустақиллик, ҳудудий яхлитлик ва суверенитет бўйича ҳар қандай имтиёзни қабул қилиб бўлмаслигини иддао қилди.

НАТОнинг собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссен ўтган ҳафта  Вашингтондаги таҳлилий марказда йиғилишда мазкур режани тақдим этди.

Украина президенти идораси раиси Андрей Ермак эса Расмуссен Украина позициясидан хабари бор шу сабабдан бу фикр унинг шахсий фикри деб давом этди.

Ермак шунингдек Украина ҳукумати хавфсизлик кафолатларини НАТО умумий мудофаа шартномасидан ташқари бошқа механизмлар орқали олишга ҳаракат қилмоқда деб қўшимча қилди.

Украина президенти идораси раиси Андрей Ермак кеча ҳам Вашингтонда АҚШ ТИВ раҳбари Энтони Блинкен билан учрашувида бизда зудлик билан Украина шаҳарларини муҳим инфратузмалари объектларини ва дон йўлакларини  ҳимоя қилувчи ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизими керак деб эълон қилди.

Украина президентининг  Киев қарш ҳужумнинг боши берк кўчага кириб қолганини тан олишдан бош тортгани сабаб у ва Киев амалдорлари ўртасида келишмовчилик юзага келган де хабар қилди Зеленскийнинг собиқ ёрдамчиси Алексей Арстович.

Украина армияси бош қўмондони Валерий Залужний ҳам Россия билан зидидят " боши берк кўчага" етганига ишора қилди. 

Бундан ташқари Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раиси Жозеф Боррел ва бу иттифоқ мудофаа вазирлари ҳам Брюсселдаги учрашувда Украинага ҳарбий ваъдаларини бажара олмаёталикларини тан олишди.