Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ғазодаги Шафа касалхонасига қилинган ҳарбий ҳужумлардан даҳшатга тушди!
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ўринбосари вақтинчалик сионистик режим аскарларининг Ғазо секторидаги Шафа тиббиёт мажмуасига уюштирган ҳужумидаги бугунги жиноятига муносабат билдирди.
Меҳр агентлиги хабарига кўра, БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффиц бугун Х ижтимоий тармоғида маълум қилди:Ғазодаги Шафа касалхонасига ҳарбий ҳужумлар уюштирилгани ҳақидаги хабардан даҳшатга тушдим!
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари бу борада шундай ёзди:Гўдаклар, беморлар, тиббиёт ходимлари ва барча фуқароларни ҳимоя қилиш бошқа барча ташвишлардан устун бўлиши керак.
Мартин Гриффиц бу борада қўшимча қилди:Касалхоналар жанг майдони эмас.
Ғазодаги ҳукумат ахборот хизмати маълум қилди:Босқинчи армия Шафа касалхонасини тарк этмоқчи бўлган кўплаб оилаларни қатл қилди. Сионистлар армияси 30 дан ортиқ одамни шаҳид қилди.
Ғазодаги шифохоналар бош директори ҳам шундай эълон қилди:Босқинчилар беморлар ва уларнинг ҳамроҳлари ва тиббиёт ходимларини 10 соат давомида сўроқ қилишди. Касалхона ходимлари ваҳима ичида.
Европа Ўртаер денгизи инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳам шундай деди:Исроилнинг Ғазодаги Шафа касалхонасидан ҳарбий фойдаланишга доир даъволарини исботлаш учун бунчалик кўп соатлик рейд ва тинтувлар керак эмас эди.