Хитой ва АҚШ президентлари Калифорния штатида учрашда
(last modified Thu, 16 Nov 2023 08:41:06 GMT )
ноябр 16, 2023 13:41 Asia/Tashkent
  • Хитой ва АҚШ президентлари Калифорния штатида учрашда
    Хитой ва АҚШ президентлари Калифорния штатида учрашда

Хитой президенти Калифорниянинг Сан-Франсиско шаҳрида АҚШ президенти билан учрашувда Байденга мурожаат қилди:Вашингтон ва Пекин ўзаро келишмовчиликларни бартараф этиш, бир-бирининг қизил чизиқлари ва тамойилларини ҳурмат қилиш, провокацион ҳаракатлардан қочиш учун ҳаракат қилиши керак.

Фарс ахборот агентлигининг хабар беришича, ХХР раиси Си Цзинпин пайшанба куни эрталаб Калифорния штатининг Сан-Франсиско шаҳрида АҚШ президенти Жо Байден билан учрашувда шундай деди:"Хитой АҚШнинг бир томонлама санксияларни олиб ташлашига ва Хитой компаниялари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишига умид қилмоқда. Вашингтон доимо Пекинга қарши бир томонлама санксиялар киритади ва бу Хитой манфаатларига жиддий зарар етказади".

Ушбу учрашувда Хитой Президенти Тайван масаласи ҳақида ҳам шундай деди:АҚШ Хитойнинг муқаррар равишда Тайван билан тинч йўл билан бирлашишини қўллаб-қувватлаши ва унга қурол юборишни тўхтатиши керак.

Си Цзинпин билан учрашиб, суҳбатлашганидан сўнг Жо Байден Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги муносабатлар рақобатбардош муносабатлар эканлигини ва унинг масъулияти бу рақобатни можарога олиб келмаслиги учун бошқариш эканлигини таъкидлади.

Америка Қўшма Штатлари Президенти даъво қилди:Вашингтон Пекин билан кўплаб келишмовчиликларга эга ва Хитой кўп масалаларда Америкадан фарқ қилади.

Сўнгги йилларда Қўшма Штатлар Хитойнинг турли соҳаларда, жумладан, иқтисодий ва ҳарбий соҳада ўсиши ва ривожланишининг олдини олиш учун Хитойга қарши санксиялар ва Тайван ишларига аралашиш каби кўплаб чораларни кўрди.