Владимир Путин яна Ғарб сиёсатларини танқид қилди
Россия президенти Ғарб даватларининг бойлигини адолатсизликка асосланганлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Халқаро маданият 9- форумида Ғарб дунёсининг бойлиги адолатсизик ва мустамликачилик ва қулдорлик меросига асосанланлигини маълум қилди.
У Ғарб даватларининг рус маданиятини йўқ қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларига ҳам тўхталиб, бу каби ҳаракатларни мувафаққиятсизликка учрагани ва бу сиёсатларни маданияга қарши ҳамда ирчиликка асосланганлигини баён этди.
Россия президенти ўз сўзларида кўп қутбли дунё ғоясини адодатли эканлигига ишора қилиб Россия мамлакати кўп қутбли дунёни барпо этиш йўлида ҳамкорлик қилишга тайёр деб изоҳлади. Путин шунингдек Ғазо бўлгасида даҳшатли воқеалар содир бўлаётганини эслатиб, Ғарзо секторидаги мавжуд вазиятга кўрабу ҳудудда реконстуркция қилиш в лойиҳалани ишга тушуриш учун муносиб шароит йўқлигини таъкидлади.
Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Халқаро маданият форумида буюк Эроннинг буюку шоири ва файласуфи Умар Ҳайём рубоийсидан парча ўқиб берди.
Россия президенти ўқиб берган сатрлар ўз ваани ва жамоасидан ажралган одам бахтли бўла олмаслиги ҳақида эди. У буни махсус операция бошланган вақти Россияни тарк этган ва хориждан туриб уни танқид қилган айрим Россия маданият соҳаси вакилларига қаратилган эди.
Эслатиб ўтамиз кеча Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида IX халқаро маданият саммити Бирлашган маданиятлар форуми шиори билан очилди. Бу 3 кунлик йиғилишда Эрон Ислом республикаси ва 40 га яқин бошқа давлатлар вакиллари қатнашмоқда.