ноябр 21, 2023 14:54 Asia/Tashkent
  • Тинч океанида Америка самолёти ҳалокатга учради
    Тинч океанида Америка самолёти ҳалокатга учради

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг йирик самолёти Гавайидаги денгиз пиёдалари ҳаво стансиясида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва сувга қулади.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ушбу ҳарбий-денгиз базаси матбуот котиби Хейли Хармс маълум қилди:Самолёт душанба куни соат 14:00 да Каниёҳи кўрфазига қўнганида бортда тўққиз нафар Ҳарбий-денгиз кучлари ходимлари бўлган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

"Посеидон П-8А" номи остидаги ушбу самолёт АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг операцияларида муҳим роль ўйнайди.

Бундан ташқари, ушбу самолёт қанотли ракеталарни олиб юриши ва бир вақтнинг ўзида сув ости ва сув ости кемаларига қарши уруш ва разведка маълумотларини тўплаши мумкин.

Ёрлиқ