Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти йиғилишида 20 та ҳарбий-сиёсий ҳужжат имзоланди
(last modified Thu, 23 Nov 2023 08:46:00 GMT )
ноябр 23, 2023 13:46 Asia/Tashkent
  • Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти йиғилишида 20 та ҳарбий-сиёсий ҳужжат имзоланди
    Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти йиғилишида 20 та ҳарбий-сиёсий ҳужжат имзоланди

Минскда бўлиб ўтган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг вазирлар йиғилиши якунида ҳарбий-сиёсий соҳага оид 20 га яқин ҳужжат имзоланди.

Минскда Беларус раислигида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, мудофаа вазирлари ва Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳарбий-сиёсий соҳада, хусусан, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатларнинг тинчликпарвар кучларига, шунингдек, ушбу ташкилот маълумотлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларга оид жами 20 га яқин ҳужжат имзоланди.

Бу ҳақда Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Алиник маълум қилди:Ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Евроосиё маконининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшма ёндашувлар тўғрисидаги баёнотни маъқуллади.

Сергей Алиник

У таъкидлади:Шу билан бирга, ташкилотнинг ўзи ҳеч кимга таҳдид солмайди, у доимо ўзаро ҳурматли мулоқот ва кескинликни пасайтиришни ҳимоя қилган ва тарафдори бўлган.

Шу билан бирга, Беларус ташқи ишлар вазири КХШТ ташқи муҳитидаги кескин вазият сақланиб қолаётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти мамлакатлари Яқин Шарқдаги можарога барҳам беришни қўллаб-қувватлади.

Алиникнинг сўзларига кўра, Минск учрашуви иштирокчилари инқирозни БМТ резолюциялари асосида икки давлат яратиш йўли билан ҳал қилиш керак деган фикрга келишган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув Арманистон иштирокисиз ўтказилди. Аввалроқ Арманистон бош вазири Пашинян Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти раҳбарларининг йиғилишида иштирок этишдан бош тортган эди. Пашинян аввалроқ Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотини 2021 йил май ва 2022 йил сентябрь ойларида Боку билан бўлган можаро вақтида Ереванга ёрдам бермаганликда айблаган эди.