Ван И: Россия ва Эрон билан яхши муносабатларга эгамиз
Хито ТИВ раҳбари Ваин И Пекин ҳукумати Россия ва Эрон билан мунтазам яхши муносабатларни сақлаб туради ва барча муаммоларни сиёсий ва конструктив мулоқот орқали ҳал қилишга интилади деб айтди.
Кеча ХХР ТИВ раҳбари Ван И Пекин шаҳрида франциялик ҳамкасби Катрин Коллона билан қўшма матбуот анжуманда биз нафақат Россия ва Эрон билан балки бошқа давлатлар хусусан Франция билан ҳам жуда яхши муносабатларга эгамиз деб изоҳлади.
У шунингдек Пекин ҳукумати минтақавий ва халқаро муакммоларни ҳал қилишда доимо адолатли ва холис позицияни эгаллашга ҳаракат қилади деб маълум қилди.
Хитойнингг ушбу юқори мартабали расмийси барча келишмовчилар мулоқот ва маслаҳат орқали ҳал қилиниши кераклигига ишора қилиб, биз дунёда барқарорлик ва тинчликни сақлашда давом этамиз деб қўшимча қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, статистик маълумотлар, Хитойнинг Эронга киритган сармояси 2022 йилда 150 фоизга ўсган ва бу эса Хитойнинг бошқа мамлакатларидаги ўртача сармоясидан ошиб кетганидан далолат бермоқда.
Эслатиб ўтамиз Хитой ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми 2023 йилнинг биринчи яримида 93,8 миллиард долларга етди ва бу ўтган йилга нисбатан 40 фоизга ошган.