Москва Киевга энг катта дрон ҳужуми уюштирди
(last modified Sat, 25 Nov 2023 12:10:09 GMT )
ноябр 25, 2023 17:10 Asia/Tashkent
  • Москва Киевга энг катта дрон ҳужуми уюштирди
    Москва Киевга энг катта дрон ҳужуми уюштирди

Оммавий ахборот воситалари Россиянинг учувчисиз учоқларининг Украинага уруш бошланганидан бери энг йирик ҳужуми ҳақида хабар беришди.

СНН маълумотларига кўра, Россия шанба куни Киевга уруш бошланганидан бери энг йирик дрон ҳужумини амалга оширди ва бу шаҳарда хавфсизлик сигналларини ишга туширди.

Россия ушбу мамлакатнинг Приморско-Ахтарск ва Курск вилоятидан Украина томон жами 75 га яқин дронларни учирди.

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам телеграм постида бу ҳужумларнинг асосий нишони Киев бўлганини тан олди.

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари, шунингдек, ушбу ҳаво ҳужумларини қайтаришда зенит-ракета кучлари, тактик авиация, мобил ўт ўчириш гуруҳлари ва электрон уруш бўлинмалари иштирок этганини эълон қилди.

Киевга қилинган ҳужумларнинг жиддийлиги шунчалик катта эдики, Киев ҳарбий маъмурияти ўз фуқароларини сигнал чалингунча бошпаналарда қолиш ҳақида огоҳлантирган. Бу жорий ойда Россиянинг учувчисиз самолётларининг Киевга тўртинчи ҳужуми бўлди.

Украина Энергетика вазирлиги ҳам ушбу воқеа муносабати билан ушбу ҳужум шаҳар марказидаги 77 турар-жой биноси ва 120 та муассасада электр таъминоти узилганини эълон қилди.

Украинадаги уруш Ғарбнинг Москванинг хавфсизлик хавотирларига эътибор бермаслиги ва Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) кучларини Россия чегаралари яқинига кенгайтириши туфайли бошланган.

Бироқ ўтган йилнинг сентябрида Россия президенти Киев билан тинчлик музокараларини ўтказишга тайёрлигини маълум қилган ва Украинадан ҳарбий ҳаракатлардан воз кечишни сўраган эди.

Аммо Зеленский Ғарбнинг уруш қўзғатувчи амалдорлари таъсирида Россияда бошқа президент ҳокимиятга келганида музокарага тайёр эканлигини айтди.