декабр 13, 2023 13:17 Asia/Tashkent
  • БМТ Хавфсизлик Кенгаши афғонистонлик аёллар ҳуқуқини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидламоқда
    БМТ Хавфсизлик Кенгаши афғонистонлик аёллар ҳуқуқини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидламоқда

БМТ Хавфсизлик Кегашининг Афғонистон масалалари бўйича йиғилиши ёпиқ эшиклар ортидан афғонистонлик аёллари иширокида бўлиб ўти ва унда афғонистонлик аёлларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинишига урғу берилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, мазкур йиғилиш БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қилувчи Швецария томонидан ўтказилди ва БАА ва Япония томонидан қўллаб-қувватланди. Хабарга асосан учрашувда Афғонистон парламентининг собиқ аъзоси Фавзия Куфий ва бу мамлакатнинг собиқ дипломати Асила Вардак ҳам қатнашган.

Швецария мамлакатининг БМТдаги ваколатхонаси ушбу йиғилиш ҳақидаги хабарида мазкур мамлакат афғонистонлик аёлларнинг ушбу мамлакат келажагида тўлиқ, тенг ва хавфсиз иштирокини ҳимоя қилишда давом этишини маълум  қилди.

Аввалроқ БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидан кўзланган мақсад Афғонистон бўйича етакчи таклифларда афғонистонлик аёлларнинг иштирокинии таъминлаш йўлларини таъкидлаш ва кенгаш аъзоларига Афғонистон фуқаролик жамияти қарашларини бу мамлакатнинг келажак истиқболига киритиш имконини бериш эканини айтганди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши март ойида ҳам Афғонистон билан боғлиқ  минтақавий ва глобал чоралар соҳасида сиёсатчилар ва гуманитар институтларнинг ягона ва изчил ёндашувини талаб қилувчи резолюцияни қабул қилганди ва бу ёндашув мувофиқлаштирилиши ва афғонистонлик аёллар институтлари  ва фуқаролик жамият фикрларини ҳисобга олиши керак деб қўшимча қилганди.

Ёрлиқ