Колорадо Олий суди Трампни 2024-йилги сайловларда қатнашишдан дисквалификация қилди
АҚШнинг Короадо штати Олий суди мамлакат собиқ президенти Дональд Трампни АҚШ Конституциясини бузгани учун дисквалификация қилди ва унга 2024- йилда ўтказиладиган АҚШ президентлик сайловларда қатнашишни тақиқлади.
ЭН БИ СИ телеканалининг хабар қилишича, АҚШнинг Колорадо штати Олий суди кеча баҳсли қарорида Дональд Трампнинг келаси йилги президент сайловларида /2024/ номзодини конституцияга зид деб топди.
АҚШнинг Колорадо Олий суди қарорида Дональд Трампнинг 2021-йил 6-январида мамлакат Конгрессидаги тартибсизликлардаги роли кўрсатилгн. Бу суднинг аксарият қисми /7 судядан 4 таси/ Трамп АҚШ Конституциясига киритилган 14-тузатишнинг 3-банди асосида президентлик лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган деган фкркдалар деб келтирилган.
Бундан олин худди шунга ўхшаш даъволар АҚШнинг Аризона, Миччиган ва Миннесота штатларида Дональд Трампни дисквалификация қилиш учун қўзғатилган ва барча шаталариниг Олий судлари бу даъоларни рад этди.
АҚШ собиқ президенти сайловолди ташвиқоти вакили Стивен Чонг ҳам ўз баёнотида қарор утутган аппеляция шикояти беришини маълум қилди.
Дональд Трампнинг дисквалификацияси билан боғлиқ шунга ўхшашлар АҚШнинг яна 13 штатида жумладан Техас, Невада ва Висконсинда кўриб чиқилмоқда.