декабр 27, 2023 15:43 Asia/Tashkent
  • Жорий йилда АҚШда 42 мингдан ортиқ инсонлар ўқотар қуроллардан ҳалок бўлди
    Жорий йилда АҚШда 42 мингдан ортиқ инсонлар ўқотар қуроллардан ҳалок бўлди

АҚШ ҳукумати Қуролли зўравонликлар архиви ўз маълумотида жорий-2023 йилда бу мамлакатда 42 мингдан ортиқ одам ўқотар ва совуқ қуроллар қурбонига айланганини тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабарига кўра, АҚШ Қуролли зўравонлик архиви - GVA кеча сўнги статистик маълумотларида, 23 минг 760 дан ортиқ киши қурол билан ўз жонига қасд қилиш ва 18 минг 507 киши тасодифий отишмалар, қуролли қотилликлар ва ёки қурол билан ўзини ҳимоя қилиш натижасида ҳалок бўлган деб эълон қилди.

Хабарга кўра ҳар куни АҚШда қуролли зўравонликлар сабабли 118 киши ҳалок бўлади. Бу отишмаларда 35 минг 737 киши жароҳат олган.

Ҳисоботда келтирилишча, жорий-2023 йилда АҚШда 650 дан ортиқ оммавий отишмалар содир бўлган.

АҚШ Қуролли зўравонлик архиви шунингдек бу мамлакатдаги қуролли зўравонликлар оқибатида 1600 дан ортиқ 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар қурбон бўлгани ва 4444 нафар жароҳатланганини ҳам қўшимча қилди.

Қолаверса АҚШ полицияси билан қуролли тўқнашувларда 1412 киши гумонланувчи ҳалок бўлган ва гумонланган шахслар билан тўқнашувларда эса 46 полициячи ва хавфсизлик кучлари ҳам ўлдирилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ қуролли зўравонлик архив полицияси, ОАВ ва ҳукумат манбаларидан олинган ҳисоботлар ва статистик маълумотлар асосида ўз статистикасини маълум қилган.

Ёрлиқ