Россия ҳукумати Халқаро ҳамжамиятни Украинанинг Белгородга қарши ҳужумини қоралашга чақирди
Россия ТИВ ўз баёнотида, барча рча малктла ва халқаро ташкилотларни Украина армиясининг Россиянинг Белгрод шаҳрига уюштира ҳужумларни қоралашга чақирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, баёнотда келтирилишича, Россия барча масъул давлатлар ва тегишли халқаро ташкилотларни ушбу шафқатсиз террорчилик ҳужумини кескин қоралаши кераклагини таъкидлаб бундай жиноятлар учун масъул бўлган Киев режими ва унинг Ғарб тарафдорларидан узоқлашишларини сўради.
Россия ТИВ шунингндек демократик ва цивилизаиялашган давлатларнибу ҳужумга нисбатан сукут сақлаши Украининг қонли жиноятларида ҳамкорлик сифатида талқин қилинишини маълум қилди.
Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари, Дмитрий Полянский ҳам Украина армиясининг Белгород шаҳрига ҳужуми ортидан БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилиш ўтказишга чақирди.
Россия Федерацияси мудофаа вазирлиги Украна Белгородга қилган кассетали ҳужуми жазосиз қолмаслигини қайд этди.
Россия мудофаа вазири бирлашган ҳужум пайтида Киев режими тақиқланган кассетали каллаклар ва Вампир ракеталар билан жиҳозланган 2 та Олха ракетасинидан фойдаланган ҳолда Белгородни нишонга олганини тасдиқлади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигинг сўнги статистик маълумотларга асосан ҳозиргача 14 киши ҳалок бўлган ва 108 киши жароҳатланган.
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш идораси ҳам Россия билан чегардош Белгород шаҳрига уюштирилган ҳужумга муносабатида, тинч аҳолига қилинган ҳужум халқаро ҳуқуққа зид эканлигини ва уни қоралаш ва тўхташ зарурлигини ҳам таъкидлади.