ИШИД террорчилик гуруҳи Афғонистонда ўз фаолияти кучайтирмоқда
(last modified Mon, 21 Nov 2016 09:38:29 GMT )
ноябр 21, 2016 14:38 Asia/Tashkent

Афғонистоннинг Зобул вилоят ҳокими Бисмиллоҳ Афғонмел, бу вилоятнинг турли ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан бир нечта махфий марказларни таъсис этилганлиги ҳақида хабар берди.

Унга кўра, Толибон гуруҳи ўз нуфузи остидаги айрим минтақаларни ИШИД террорчилик гуруҳига топширган ва айрим жойларда оқ рангли байроқлар ўрнида ИШИД террорчилик гуруҳининг қора рангдаги байроғи кўтарилган.

Зобул вилоят кенгашининг раиси Атожон Ҳақбаён ҳам ИШИД террорчилик гуруҳини бу вилоятни тўртта туманларида фаолият этаётганини маълум қилди.

 ИШИД террорчилик гуруҳига аъзо 200 га яқин оилалар ҳам Зобул бўлишгани ва уларни аксарият  Хокафғон, Дойчўпок ва Навбаҳор туманларида яшаётгани айтилади. Ўтган ойлардан бошлаб Афғонистон ҳудудларида ҳузури ва нуфузини кучайтиришга уринаётган ИШИД террорчилик гуруҳи,  бу мамлакатнинг шарқ вилоятларида жумладан Нангарҳордан Афғонистоннинг бошқа вилоятларида фаолиятларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Ўтган бир йил ичида Афғонистон ҳудудларида ИШИД террористлари ҳузури борасида тарқатилган ҳисоботлар ва хабарларга асосан,  бу террористик гуруҳни  Афғонистон шарқ минтақаларини  ИШИДни минтақавий  марказига айлантиришга уринаётганлигидан далолат беришмоқда. Афғонистон ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳининг ҳузури  бу мамлакат халқи ва давлатининг хавотирланишларига сабаб бўлишига қўшимча,  сиёсий ва дипломатик нуқтаи назаридан ҳам ташвишланарли эканлиги таъкидланмоқда.

Афғонистонда ИШИД террорчиик такфирий гуруҳининг ҳузури ва бу террористларни Кобул шаҳридан айрим мамлакатлар элчилари билан алоқалари борасида Афғонистон намояндалар мажлиси раисининг биринчи муовини Муҳаммад Зоҳир Қадирнинг сўзлари  Афғонистон жомеасида кенг қамровли аксиламалларга сабаб бўлди. Бу масала  ИШИД террорчилик гуруҳини бу мамлакатда хатар солаётанлигини тобора кўпайиб бораёганини кўрсатиб берди.

Бундан ташқари Афғонистондаги айрим элчихоналар ўзларининг бирёқлама манфаатлари чорчубасида  ИШИД террорчилик гуруҳини ҳимоя қилишарини эҳтимоли ҳам борлиги айтилади.

Ушбу изҳоротни тарқатилганидан кейин, Афғонистоннинг айрим сиёсий доиралари ва оммавий ахборот воситалари,  айрим мамлакатлар Кобулдаги ўз элчихоналари воситаси  билан ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқаларни йўлга йўқиб, терроризм абзалидан фойдаланиб минақадаги  ёвуз мақсадларини амалга оширишни назарга тутишган.

Афғонистондаги ҳозирги вазият хусусан бу мамлакатдаги нотинчлик ва бўҳронлар  шунингдек  АҚШнинг давом этаётган бузғунчиликка асосланган сиёсатлари  ИШИД террорчилик гуруҳини бу мамлакатнинг айрим ҳудудларида махфий яширин марказлари ва объектларини таъсис этишга ҳаракат қилаётганлигининг сабабларидан ҳисобланади.

Афғонистон ҳудудларида ИШИД такфирий  террорчилик гуруҳи фаолиятини кенгайиб бориши,  Кобул давлатини Толибон гуруҳига қарши кураш олиб боришига қўшимча,  ўз куч- қудратининг бошқа бир қисмини ҳам такфирий терроризмга қарши курашга йўналтиришига олиб келган. Мулло Муҳаммад Умар ўлими ва Толибоннинг олдинги раҳбари Муло Ахтар Мансурнинг ўлимидан сўнг, Толибон гуруҳининг айрим аъзоларини ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилганлиги борасидаги айрим овозалар ва хабарлар Афғонистоннинг хавфсизлик ўзгаришларида ИШИД террорчилик гуруҳи таъсири эҳтимолларини кўпайтирган

 ИШИД террорчилик гуруҳи  Ироқ ва Сурия ҳудудларида мағлуб бўлганидан сўнг, ўз фаолиятларини Афғонистонда оширишга ҳаракат қилаётганлиги шароитида,  ушбу террорчилик гуруҳни  таг -тубидан нобуд қилишнинг энг муҳим ва ягона йўли, терроримзга нисбаттан Европа  ва АҚШ давлатларининг иккистандартли сиёсатларини ўзгартиришидир. Айн ушбу сиёсатлар  минтақада кундан кунга экстремизмни кенгайиб боришига замин яратган. Бунга қўшимча, минтақа давлатлари ҳам  терроризмни таг -тубидан нобуд этиш учун жиддий чора -тадбирларни кўриб чиқишлари керак.

 Терроризмни йўқ қилишнинг йўли ҳам  минтақавий муштарак фикр мулоҳазалар, ҳамда  экстремизмга қарши кураш чорчубасида миллий сиёсий доирада қўшимча ҳамкорлик қилиш эканлиги назарга ташланмоқда.

 

 

Ёрлиқ