Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги ваҳшиёна жиноятларига қарши глобал намойишлар давом этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i90776-Исроил_режимининг_Ғазо_бўлгасидаги_ваҳшиёна_жиноятларига_қарши_глобал_намойишлар_давом_этмоқда
Босқинчи сиоинстик режимнинг Ғазо секторидаги ваҳшиёна ҳужумлари ва жиноятларига қарши намойишларинг давомида, кеча Фаластин халқи тарафдорларидан минглаб нафари Лондон, Париж, Белфаст, Дублин ва Депока шаҳарларида фаластинликларни қўллаб-қуввтлаш ва сионистлардан нафратланиш мақсадида намойишлар ўтказдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
Январ 07, 2024 17:52 Asia/Tashkent
  • Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги ваҳшиёна жиноятларига қарши глобал намойишлар давом этмоқда
    Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги ваҳшиёна жиноятларига қарши глобал намойишлар давом этмоқда

Босқинчи сиоинстик режимнинг Ғазо секторидаги ваҳшиёна ҳужумлари ва жиноятларига қарши намойишларинг давомида, кеча Фаластин халқи тарафдорларидан минглаб нафари Лондон, Париж, Белфаст, Дублин ва Депока шаҳарларида фаластинликларни қўллаб-қуввтлаш ва сионистлардан нафратланиш мақсадида намойишлар ўтказдилар.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Британия пойтахти -Лондон шаҳарининг намойишчилари шаҳарнинг марказий кўчаларида юрганидан кейин Британия парламенти ёнидаги Вестминестер кўпригига ўттириб, Ғазо бўлгасида зудлик билан  ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватловчи шиорлар айтдилар. Норозилик намойиш иштирокчилари  Англиянинг сиоинстик режимга қурол-яроқ ёрдамини тўхтатишини в бу режим элчисини Лондон шаҳридан чиқариб  юборишни талаб қилдилар. Франциянинг минглаб фуқаролари ҳам Париж шаҳрида ўтказилган кўча -намойишларида Ғазо секторидаги  фаластинилкларни қўллаб-қувватлашларини эълон қилиб сионистларнинг ушбу минтақага қарши давомли ҳужумларини кескин қораладилар.

Фаластиннинг минглаб тарафдорлари шунингдек Шимолий Ирланияднинг Белфаст ва Дублин шаҳарлари ҳамда Ирландия Республикасида сионистик режимга қарши намойишлар ўтказиб зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилишди.

Намойишчилар  Фаластин байроғини ва Исрлилд режимини танқид қилган плакталарни кўтариб Ғазо секторида  қатл этилган журналистлар белгиси сифатида ўнлаб жуфт  поябзалларни ерга қўйишди.

Кеча Индонезияда ҳам минглаб одамлар кўчаларга чиқиб Ғазо сектори халқини қўллаб қуввалаб, сионистик режимнинг жиноятлариниқоралаб урушни тўхтатишни  талаб қилдилар.

Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлинмаси ҳам сионистик режимнинг  Ғазга қарши урушининг 92-кунида шаҳидар сонини 22 минг 722 кишига кўпайгани ва жароҳатланганлар сони 58 минг 166 кишини ташкил қилганини маълум қилди.