Январ 13, 2024 16:00 Asia/Tashkent
  • Дунё мамлакатлари Британия ва АҚШнинг Ямандаги тажовузларидан хавотир билдирмоқда
    Дунё мамлакатлари Британия ва АҚШнинг Ямандаги тажовузларидан хавотир билдирмоқда

Британия ва АҚШнинг Яманга қарши тажовузи дунёнинг урли давлатларининг аксиламалларига сабаб бўлмоқда.

ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича АҚШ ва Британиянинг Яман мамлакатининг бир қанча шаҳарларига қилган тажовузлари ортидан Хитой ТИВ матбуот котиби, Мао Нинг  Пекин ҳукумати Қизил денгиздаги  кескинликнинг кучайишидан хавотирда эканлигини билдирди.

 У шунингдек Пекин ҳукумати можаро тарқалишининг олдини олиш учун тегишли томонларга ўзлари тйилиши ва вазминилкни сақлашни сўради деб изоҳлади.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  ҳам АҚШ ва Бриьаниянинг Яманга уюштирган ракета ҳужумини қоралаб, бу ҳаракатни ҳокимиядан ҳаддан ташқари фойдаланиш де баҳолади. У ўз сўзларида, АҚШ ва Британия Қизил денгизининг " қон денгизи"га айлантиришга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

Эрдуған баёнотининг яна бир қисмида сионистик режим устидан Гаагадаги Халқаро судда кўрилган суд жараёнини  тилга олиб бу тақдим этилган ҳужжатлар билан сионистик режим қораланади деб маълум қилди.

Куба мамлакати ТИВ раҳбари ҳам АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчиларининг Яманга қарши тажовузларини қоралаб бу халқаро қонунларни бузиш намунасидир деб эълон қилди.

Ал-Жазоир ТИВ ҳам кечанги баёнотида Британия ва АҚШнинг Яман бўлган тажовузи ва ҳужумларидан хавотир ва таасуф билдириб бу ҳужумлар ва ҳарбий аралашувларни дунё тинчлиги учун ҳалокатли оқибатлари сабабли тўхтатишга чақирди.

Ёрлиқ