Пекин ҳукумати: Тайваннинг ҳукмрон партияси жамоатчилик фикрни ифодаламйди
Хитой ҳукумати Тайвандаги сайловларни рад этиб бу оролдаги ҳукмрон партия кўпчилик овозларни (50 фоиздан кўпроғини) қўлга кирита олмагач, Тайван халқ фикрининг асосий вакили эмаслиги ва уни ифодаламайдигани маълум бўлди деб таъкидлади.
Кеча Тайван оролида ўтказилган президентлик сайловлрада бу оролнинг ҳукмрон Демократик прогрессив партиясида мустақиллик тарафдори бўлган Lay Ching-te 40 фоиздан ортиқ овоз тўплаб ғалаба қозонди.
Асосий сарзамин сифатида Хитойдан мустақилликка даъво қилган номзод Тайвандаги президенлик сайловларда ғалаба қозонганини маълум қилиб тенглик ва қадр-қиммат бўлмасагина Тайван бўғозидаги мавжуд вазиятни сақлаб қолиш ниятида бўлгани ҳамда тинч ва фаровон муҳит яратиш учун Хитой билан мулоқот ва ҳамкорликда қатнашишга тайёрлигини ҳам таъкидлади.
Тайван бугунги баёнотида, Пекин расмийларидан ушбу оролдаги сайлов натижаларини ҳурмат қилишини, ҳақиқтага юз тутишини ва Тайван бўғозининг икки томони ўртасидаги ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қайтириши учун Тайванни бостиришни тўхтатишини сўради.
Тайван президентлик ва парламент сайловларии бўлиб ўтаётган бир вақтда Хитой армияси матбуот котиби, “Chjan Syaogang ҳам Пекин ҳукумати Тайван мустақиллиги ҳақидаги ҳар қандай расмий декларацияни қабул қилмаслиги ва уни йўқ қилишини таъкидлаб, ҳеч нарса жумладан АҚШ қурол-яроғи ҳам Тайван ва Хитойнинг бирлашишини тўхтата олмайди деб эълон қилди.