Польшанинг янги бош вазири: Россия урушда экан биз нисбатан хавфсизликка эгамиз
Польшанинг янги бош вазири уруш давом этаётган Украина халқи оғир талофатлар кўрганидан қатаъий назар бу мамлакат ҳудудида урушнинг давом этиши Польша учун манфаатли деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Полша мамлакатининг янги бош вазири Дональд Туск Киев ҳукуматини қўллаб- қувватлар экан, мен раҳбарлик қиладиган ҳукуматга Украинага қарши тамойиллар пайдо бўлишига рухсат бермайман, чунки Украина Росссияга қарши курашаётган экан биз нисбатан хавфсизмиз деб таъкидлади
Эслатиб ўтамиз 2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага қарши уруши бошлангач Варшава ҳукумати Киевнинг Европа Иттифоқидаги асосий тарафдорларидан бири бўлиб келган ва Украина мамлакатига қурол етказиб беришдан ташқари 1,5 миллионга яқин украиналик қочқинларни қабул қилган ва ҳар доим Москвага қарши санкцияларни кучайтиришга чақирган.
Бошқа хабарга кўра, Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова ҳам Швецария ТИВ раҳбарининг Украина тинчлик жраёнидаги Москванинг иштирок қилиши зарурлиги тўғрисидаги баёнотига билдирган муносабатида, агар Ғарб мамлакатлари Украина учун тинчлик музокаралари ўтказилишини истаса, Киевга қурол юборишни тўхтатиши керак деб эълон қилди.