Январ 18, 2024 14:06 Asia/Tashkent
  • Жанубий Африканинг сионистик режимга қарши шикоятини қўллаб-қувватлаш жараёни давом этмоқда
    Жанубий Африканинг сионистик режимга қарши шикоятини қўллаб-қувватлаш жараёни давом этмоқда

Гаагдаги Халқаро судда Жанубий Африканинг сионистик режимга қарши шикоятини қўллаб -қуввтлашнинг давомида Куба давлати ҳам бу ҳаракатни олқишлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича Куба ТИВ раҳбари Bruno Rodriges Parilla Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракати қўмитамининг Фаластин бўйича йғилишидаги нутқида, Гавана ҳукумати Жанубий  Африканинг Гаага Халқаро судида Исроил режимига қарши шикоятини қўллаб-қувватлайди деб маълум қилди.Куба ТИВ раҳбари  ўз сўзларида биз тинч аҳоли, хусусан аёллар, болалар ва БМТ ходимларини Исроил режими томонидан ўлдирилишини кескин қоралаймиз деб изоҳлади.

Шунингдек Россиянинг Лондондаги элхчиси  “Andrey Klayn” ҳам кеча  “LBC”  радиоканали билан суҳбатда,  Жанубий Африканинг Исроил режими устидан Гаагадаги Халқаро судига берган шикоятини қўллаб -қувватлади. У шунингдек, Жанубий Африканинг сиоинсти крежимга қарши Халқаро судда даъвомини олқишлаб, Исроил режимининг мақсади  Ғазо бўлгасидаги маҳаллий фуқароларни йўқ қилиш эканлигини таъкидлади.

Жанубий Африка Гаага шаҳридаги Халқаро судида фаластинликларни террор қилиш, геноцид қилиш, мажбуран кўчириш ва маҳрму қилиш учун сионистик режимга  қарши тарихий даъво ва бу соҳада халқаро суд жараёнини бошлади.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб тарқалган бу ҳисоботда, 203-йил 7-октябрдан буён Ғазо секторида  юз кундан бери давом этаётган урушда 24 мингдан ортиқ фаластинлик жумладан минглаб болалар, аёллар ва қариялар шаҳид бўлган деб келтирилган.

Ёрлиқ