Шимолий Корея ядровий сув ости тизимини синовдан ўтказди
Шимолий Корея ядровий сув ости тизимини муваффақият билан синовдан ўтказганини маълум қилди.
Шимолий Кореянинг расмий ахборот агентлиги, KCNA га кўра, бу мамлакат Мудофаа вазирлиги кеча ўз баёнотида, АҚШ, Жанубий Корея ва Япониянинг 3 томонлама машқларини қоралаб, кескинликни келтириб чиқарадиган чора тадбирларга жавобан, Пхенян ўзининг шарқий соҳилдаги сувларда ядровий сув ости тизимини синовдан ўтказганини маълум қилди.
Шимолий Корея Мудофаа вазирлиги ўз баёнияси давомида, Пхенян ҳеч қачон АҚШ, Япония ва Жанубий Кореянинг провакацион ҳаракатларига қарши пассив ҳаракат қилмайди деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Япония ва Жанубий Корея яна бир марта 15-январдан 3 кун ичида АҚШга тегишли USS Carl Vinson ядровий самолёт ташувчи кемаси ва унинг ҳамроҳлигида Япония ва Жанубий Корея ҳарбий денгиз кучлари иштирокида Жанубий Кореянинг Jeju қирғоқларида қўшма денгиз машғулотларини ўтказиш орқали минтақадаги кескинликни аввалгидан кўра кўпроқ кўтаришди.
Шимолий Корея Мудофаа вазирлиги шунингдек бу мамлакат армияси ўзининг шайлиги ва юқори тўхтатувчи куч, тезкорлиги ва мислсиз жасорати билан душманнинг беъмани ва кескинликни келтириб чиқарадиган ҳаракатларига қарши ҳеч қачн пассив амал қилмайди ва миллий хавфсизлиги ва минтақа тинчлигини қатъият ҳимоя қилади ва қўриқлайди деб қўшимча қилди ўз баёнотида.