Январ 25, 2024 16:31 Asia/Tashkent
  • Норвегия ТИВ раҳбари: Ғазо секторидаги вазият ердаги дўзахга ўхшайди
    Норвегия ТИВ раҳбари: Ғазо секторидаги вазият ердаги дўзахга ўхшайди

Норвегия ТИВ раҳбари сионистик режим ҳужумлари ва Ғазо бўлгасидаги барча инсоний ва ижтимоий ўлчовларида кескин аҳволи ва вазиятига тўхталиб Ғазодаги ҳозирги вазият ер юзидаги дўзахга ўхашйди деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Норвегия ТИВ раҳбари Espen Barth Eide  Ғазо секторидаги  110 кунлик ҳалокатли уруш ортидан бу сектордаги  оғир вазиятдан хавотир билдириб, Ғазо бўлгасида сулҳ ўрнатиш зарурий бир амрдир дея айтди.

У ўз сўзларида Халқаро ҳамжамият ҳозирги вазиятда Ғазо секторидаги  урушни бутунлай тўхтатиш ва бу секторда инсонпарварлик ёрдамини кўпайтириш учун чора кўриши кераклигии таъкидлади.

Норвегия ТИВ раҳбари шунингдек, Норвегия мамлакати Ғазони қайта тиклаш бўйича халқаро конвенсия ўтказишга тайёр деб билдирди.

Эслатиб ўтамиз Норвегия ҳукумати ўтган ноябр ойида Ғазо бўлгасда  оташкесим ўрнатишни жиддий талаб қилганди. Бу мамалакат бош вазири ҳам сиоинстик режимнинг Ғаззо бўлгасини шиддатли бомбардимон қилиши Тел-авив режим томонидан халқаро уруш  қонунларини очиқдан-очиқ бузиш деб маълум қилган эди.

Бугун шунингдек Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам  сионистик режимнинг  Ғазодаги тажовузи сабабли фаластинлик шаҳидлар сони ҳозиргача 25 минг 700 кишидан ошгани ва яралангалар сони ҳам 63 минг 740 кишига етганини эълон қилди.

Ёрлиқ