Январ 29, 2024 15:36 Asia/Tashkent
  • АҚШ расмийлари Иорданиядаги 3 АҚШлик аскарни ўлдирилганига муносабат билдиришди
    АҚШ расмийлари Иорданиядаги 3 АҚШлик аскарни ўлдирилганига муносабат билдиришди

Вашингтон ҳукумати расмийлари Иордания чегарасидаги АҚШ ҳарбий базасига уюштирилган ҳужумда 3 америкалик аскарни ҳалок бўлганига муносабат билдиришди.

Эслатиб ўтамиз кеча якшанба оқшомида Иордаинядаги АҚШ базасига  учувчисиз учоқлар томонидан уюштирилган ҳужумларда АҚШлик 3 ҳарбийси ҳалок бўлди ва 34 нафари яраланди. Ғарбий Осиё, Марказий Осиё ва Шарқий Африкада жойлашган АҚШ террорчи кучларининг СЕНТКОМ номли қўмондонлиги штаб квартираси ҳам бу ҳужум ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон ҳукумати Сурия чегараси яқинидаги Иордания шимоли -шарқида жойлашган АҚШ базасига учувчисиз учоқлар ҳужумида 3 нафар АҚШлик аскарни ўлдирилгани жавобсиз қолмайди деб айтди.

Пентагон-АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам Иордания шимоли -шарқидаги  Сурия чегараси яқинида АҚШ кучларига  учувчисиз самолёт ҳужумига биз тегишли вақтда ва жойда жавоб берамиз з ва манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўрамиз деб даъво қилди.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон ҳам АҚШ ўз ҳарбийларига қарши ҳужумларга тоқат қилмаслиги ҳақида дунёга аниқ мурожаат юбориши керак деб иддао қилди.

Шунингдек кеча Оқ уй ҳам АҚШ президенти Жо Байден ва юқори мартабали АҚШлик расмийлар билан Сурия чегараси яқинидаги Иорданиянинг шимоли-шарқидаги АҚШ базасига учувчисиз учоқ ҳужуми ортидан фавқулодда  йиғилиш ўтказди.

Ёрлиқ