АҚШ президенти: Трампнинг Оқ уйга қайтишига йўл қўймаслигимиз зарур
(last modified Wed, 31 Jan 2024 10:43:04 GMT )
Январ 31, 2024 15:43 Asia/Tashkent
  • АҚШ президенти: Трампнинг Оқ уйга қайтишига йўл қўймаслигимиз зарур
    АҚШ президенти: Трампнинг Оқ уйга қайтишига йўл қўймаслигимиз зарур

Жой Байден дунёнинг турли давлатлари етакчилари АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ҳокимият тепасига қайтишидан хавотир билдираётанини баён этиб, Трампнинг Оқ уйга қайтишига йўл қўймаслигимиз керак деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича кеча Жанубий Каролинадаги черковда нутқ сўзлаганида АҚШ президенти Жо Байден бир неча дунё раҳбарлари унга Трампнинг Оқ уйга қайтаришдан хавотир ва қўрқишларини айтишганини билдирди. У ўз нутқида тингловчиларни Трампнинг Оқ уйга қайтишига йўл қўймаслик и ҳақида огоҳланириб, Трампнинг сайловолди кампаниясига жуда кўп тайёргарлик кўрганини таъкидлади.

Жо Байден яна бир марта АҚШдаги демокртия келажаги 224 йилги президенлик сайловларига боғлиқлиги ҳақида огоҳлантирди.

Кеча ҳам Элленойс штати сайлов кенгаши АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни штатдаги партиялараро президентлик сайловларда овоз беришда қолиши учун дисквалификаяция қилишини рад этганди.

Мазкур қарор эса АҚШ олий суди унинг бошқа икки штатида /Колорадо ва Мейн/ дисквалификация қилиш ишларини кўриб чиқаётган пайтда қабул қилинди. Суд эса келаси ҳафта Колорадо штатида Доналд Трампнинг  дисквалификация ҳақидаги фармони устидан шикоятни кўриб чиқишни режалаштирган.

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг дисквалицияси  тарафдорлари АҚШ Конституциясига киритилган 14-ўзгартиришларнинг  3-бўлимига таяниб унга федерал лавозимларини қабал қилишга рухсат бермаслигини айтишмоқда.