Путин АҚШ сайловларида энг севимли номзоди Байден эканлигини айтди
(last modified Fri, 16 Feb 2024 15:08:40 GMT )
феврал 16, 2024 20:08 Asia/Tashkent
  • Путин АҚШ сайловларида энг севимли номзоди Байден эканлигини айтди
    Путин АҚШ сайловларида энг севимли номзоди Байден эканлигини айтди

Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг келаси президентлик сайловларида Жо Байден севимли номзоди эканлигини маълум қилди.

Эрон телерадикомпаниясининг Россия ОАВларига таяниб хабар қилишича, Россия президенти Владимир Путин  Москва шаҳридаги " келажак технологиялари форуми" да сўзлаган нутқида, Россия АҚШ президенти сифатида республикачилар томонидан қўллаб-қувватланган номзод Дональд Трампдан кўра  демокртлар номзоди Жо Байденни афзал кўради деб таъкидлади.

Путин ўз сўзларида тажрибалироқ ва башорат қилиш мумкин бўлган Байден " эски мактаб" сиёсатчисидир. Шунингдек АҚШ халқи ўз мамлакати президентини танлаши керак деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз Дональд Трамп жорий йилги АҚШ сайловларида республикачиларнинг етакчи номзоди сифатида Вашингтон ҳарибй ташкилотга етарли маблағ ажратмаётган  НАТО итифоқчиларини  Россиянинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимоя қилмаслиги мумкинлигини айтганди.

Владимир Путин АҚШ собиқ президентининг НАТО ҳақидаги сўнгги баёнотига бидиргаан нутқида,  Трампнинг НАТОга муносабати маълум бир манбага эга ва НАТО АҚШ ташқи сиёсатининг абзали эканлиги ҳеч кимга сир эмас деб таъкидлади.

Келаси ноябрь ойида ўтказилиши кутаётган АҚШ президенти сайловларида турли партияларнинг номзодлари кураш олиб бормоқда ва  ҳозиргача Трамп республикачила партиясида етакчилик қилмоқда.