феврал 26, 2024 11:22 Asia/Tashkent
  • Украина ҳукумати Эрондан Россияга ракеталар юборилгани ҳақидаги хабарларни рад этди
    Украина ҳукумати Эрондан Россияга ракеталар юборилгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Украина мамлакати разветкасининг юқори мартабали расмийси, Эрон Ислом республикасининг Россияга баллистик ракеталарни юбориш ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Эслатиб ўтамиз Ройтерз ахборот агентлиги,  21-феврал куни айрим манбалдарга таяниб,  Эрон ҳукумати Россияга 400 та ер-ер баллистик ракета экспорт қилган деб иддао қилганди.

Айтиш керакки Эрон Ислом республикаси ҳам Ғарб мамлакатларининг Украина урушида фойдаланиши учун Россияга учувчисиз учоқлар ёки ракеталар етказиб бериш ҳақидаги даъволарни бир неча бор рад этиб, Россия билан ҳарибй ҳамкорлик Украинадаги уруш билан боғлиқ эмаслиги ва икки томонлама мудофаа алоқалари доирасида амалга оширилаётгании эълон қилган.

Украина ҳарбий разветка бошқармаси бошлиғи Кайрлав Буданов  ҳам Ғарб давлатларининг  Украна урушида фойдаланиши учун Эрон Ислом республикасидан Россияга узоқ масофали ракеталарни етказиб бериш тўғрисидаги даъволарни рад этиб Эроннинг ҳеч қандай ракетаси Россияда эмас  ва бу борадаги барча хабарлар асоссиздир деб таъкидлади.

Киев ҳукуматининг ушбу юқори мартабали  ҳарибй разветка масъули,  урушда Россия томонидан қабул қилинган Шимолий Корея ракеталарининг " озгина қисми " гина фойдаланилган ва " улардан кенг фойдаланиш ҳақиқатга тўғри келмайди деб изоҳлади.

Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси кечанги баёнотида баллистик ракеталарни сотишда қонуний чекловлар йўқлигига қарамай, Эрон Ислом республикаси урушни  авж олмаслиги учун Россия ва Украина можароси вақтида қурол-яроқ билимларидан воз кесишга маънавий жиҳатдан масъулиятни сезади ва бу эса Эроннинг халқаро қонунлар ва БМТ Низомига  амал қилиши ва содиқлигига асосланади деб эълон қилди.

Ёрлиқ