март 07, 2024 13:55 Asia/Tashkent
  • Хитой мамлакатининг мудофаа бюджети 7,2 фоизга ошиб 231 миллиард долларга етди
    Хитой мамлакатининг мудофаа бюджети 7,2 фоизга ошиб 231 миллиард долларга етди

Хитой мамлакати Халқ вакиллари XIV мажлисининг иккинчи сессиясида тақдим этилган бюджет лойиҳасига асосан, йилги мудофаа бюджети 2023-йилга нисбатан 7,2 фоизга ошганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, XIV Хитой Халқ Конгресси иккини сессияси матбуот котиби  Лу Цзиян ўз сўзларида сўнгги йилларда Пекин ўзининг миллий суверенити, хавфсизлиги, манфаатларини сақлаб қолиши ва эҳтиёжларини қондириш учун ҳарбий бюджетни иқтисодий  ва ижтимоий ривожланишига  мослаштирди.

Хитой Халқ Конгресси вакиллакри бу йилги мудофаа бюджетини 1 триллион 665 миллиард 54 миллион юан / 231 миллиард 36 миллион доллар эквиваленти/ миқдорида белгилади ва бу ўтган йилга нисбатан 7,2 фоизга кўпдир.
XIV Хитой Халқ Конгресси иккини сессияси матбуот котиби ўз сўзларида ҳарбий бюджетимиз АҚШ каби йирик ҳарбий кучлар бюджетига қараганда анча паст деб  қўшимча қилди.

Глобал Тайм нашрияси ҳам Хитойнинг мудофаа бюджети 2016 йилдан бери кетма-кет 9 йил давомида бир хонали ўсиш суръатини сақлаб қолди ва бу бюджет Пекин ҳукуматининг миллий мудофаани ривожлантириш учун оқилона, чекланган ва барқарор чораларни кўпайтирганини  кўрсатади деб ёзди.

Ўтган йилнинг декабрида АҚШ ҳукумати 2024 -молия йили учун йиллик ҳарбий бюджетини 886 миллиард доллар қилиб  белгилади ва бу Пекиннинг ҳарбий бюджетидан деярли 4 баравар кўпдир.

Ёрлиқ