Шимолий Корея армияси яна балластик ракеталарини учирди
Бугун АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенни Жанубий Кореяга сафари билан бир вақтда Шимолий Корея янги баллистик ракеталарини учирди.
Ройтерз ахборот сайтининг хабар қилишича, Жанубий Корея армияси Корея ярмм оролининг шарқий қисмида, бир нечта қисқа масофали ракеталар учирилганини хабар қилди.
Япония қирғоқ хавфсизлиги ҳам Шимолий Корея 2 та ракета учиргани ҳақида хабар қилиб Пхенян сўнгги 2 ой ичида биринчи марта баллистик ракелар учирди де қўшимча қилди.
Сўнгги марта Шимолий Корея 14 январь куни қаттиқ ёқилғи билан ишлайдиган товушдан тез ўрта масофага учувчи ракеатсини синовдан ўтказганди.
АҚШ давлат котиби Жанубий Корея президенти Юн Сук Еол мезбонлик қилган " демократия йиғилиши" да қатнаши учун Сеулга жўнаб кетганида Шимоилй Корея баллистик ракетаисни учирди.
Сўнгги ҳафталар ичида, Шимолий Корея Қуролли кучлари оддий қуроллардан фойдаланган ҳолда ҳарбий машғулотлар ўтказди ва уларнинг аксарияти бу мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг шахсий назорати остида бўлиб ўтди.
Шимолий Корея мамлакатининг қудрат намойиши АҚШ ва Жанубий Корея яқинда 10 кунлик қўшма ҳарбий машқлар ўтказган пайтга тўғри келмоқда.