Украина президенти ўқ-дорилар ва ракеталар захираси тугашидан хавотир билдирди
Володимир Зеленский кечанги суҳбатида Россия армияси ҳужумлари ҳозирги суръатда давом этса, бизнинг ўқ-дориларимиз айниқса ракеталаримизз тугаши мумкин деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат телевидениясига берган интервьюсида, агар улар ўтган ой ҳужум қилган шиддат билан давом эттирсалар, ракеталаримиз тугаши мумкин. Буни ҳамкорларимиз ҳам билишади деб изоҳлади.
Зеленский ўз сўзларида Украина ҳали ҳам АҚШнинг катта ёрдам пакетини кутмоқда ва унинг маъқулланиши мамлакат Конгрессида тўхталиб қолган деб қўшимча қилди.
Украина президенти бу пакетнинг маъқулланишига умид билдириб, мен ҳали ҳам АҚШ Конгрессининг ижобий овозини олишимиз мумкинлигига ишонаман деб таъкидлади.
Зеленский ўтга ҳафта ҳам АҚШ ҳарбий ёрдами Киевга етиб бормаса, унинг мамлакат армияси Россия олдида чекинишга мажбур бўлишидан огоҳлантирганди.
Ш ҳолда яқинда Украина армияси қўшма штаби раиси лавозимига тайинланган, Александр Сирский ҳам Россия армияси олдинги чизиқидаги Украина кучларига қараганда 6 баравар кўп ўқ отиш кучига эга ва бу ҳарбий кучнинг устунлиги қўшинларимизнинг йўқолишига ва бизнинг позициямизни бой беришимизга сабаб бўлади деб маълум қилди.