АҚШ президенти Эронга илтимос билан чиқди: Исроилга ҳужум қилманг
(last modified Sat, 13 Apr 2024 09:07:32 GMT )
апрел 13, 2024 14:07 Asia/Tashkent
  • АҚШ президенти Эронга илтимос билан чиқди: Исроилга ҳужум қилманг
    АҚШ президенти Эронга илтимос билан чиқди: Исроилга ҳужум қилманг

АҚШ президенти яна бр бор очиқ-ойдин аралашуви ва сионистик режимни қўллаб-қувватлаган ҳолда, Эрон ҳукумати Дамашқдаги Эрн элчихонасининг консуллик бўлими биносига қарши ушбу режимни ҳужумига жавоб бермасликни сўради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1-апрель куни сионистик режим қирувчи самолётлари Эроннинг Дамашқ шаҳридаги Ал -Мезеҳ кўчасидаги консуллик бўлими биносига ҳужум қилди. Бу террорчилик ҳужумда 13 киши жумладан Эроннинг дипломатик  ва ҳарбий бўлинмаларининг  7 нафар аъзоси шаҳид бўлди. Шу туфайли Эрон Ислом Республикаси  расмийлари  сионистик режимни бу  жинояти учун жазолашга урғу бериб бу борадаги жавоб чораларни қатъий деб эълон қилди.

ИРНА  ахборот агентлигиннг хабар қилишча,  АҚШ президенти Жо Байден маҳаллий вақти билан кеча Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон элчихонаси консуллик бўлимига сиоинстик режимнинг ҳужумига Эроннинг жавоби ҳақида яна бир бор ушбу режимни қўллаб-қувватлаш ва интервенсион баёнотларида АҚШнинг Исроил хавфсизлигини таъминлаш ва унинг ўзини ҳимоя қилишда ёрдам бериш мажбуриятига тўхталиб  сионистик режимнинг Эроннинг Дамашқдаги элчихонасининг консуллик бўлимига қарши тажовузига  жавоби борасида, Эронга қандай мурожаати бор деган саволга жавобан: бунадй ишни қилманг деб жавоб берди.

Жо Байден шунингдек мен махфий маълумотларни ошкор қилишни хоҳламайман аммо мен бу /Эроннинг бу ҳужумга жавоби/ тез орада амалга ошириши мумкинлигига ишонаман деб изоҳлади.

АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон ҳукуматининг Ғазо секторидаги жорий уруш кўламини минтақада кенгайтиришда сиоинстик режимга чексиз аралашуви ва қўллаб-қувватлашини давом эттирар экан Эроннинг мудофавий тўхтатувчи кучидан қўрққан сионистик режимни рағбатлантириш мақсадида  бу ҳужум муваффақиятсизликка  учрашини иддао қилди.