май 29, 2024 14:32 Asia/Tashkent
  • Германия ва Франция етакчилари Украина армиясининг Россия ҳудудига ҳужумини қўллаб- қувватлади
    Германия ва Франция етакчилари Украина армиясининг Россия ҳудудига ҳужумини қўллаб- қувватлади

Германия ва Франция етакчилари кеча Украина армияси Россия ичидаги ракеталар отилган ҳарбибй базаларга ҳужум қилишга рухсат бериши керак эди деб маълум қилдилар.

ИРНА ахборот агентлигининг Ройтерзга таяниб хабар қилишича, Франция президенти Эммануэл Макрон  Германиянинг  Месберг шаҳрида бу мамлакат канслери Олаф Шолц билан суҳбатда, биз Украинаи қўллаб -қувватлаймиз ва кескинликни кучайишини истамаймиз. Бизнинг позициямиз ўзгармайди деб таъкидлади.

Биз уларга ракеталар отилган ҳарбий базаларни зарарсизланиришга рухсат беришимиз керак, аммо биз уларга Россиядаги бошқа нишонларга тинч аҳолига ёки бошқа ҳарбий  ҳужум қилишга рухсат бермаймиз деб  деб қўшимча қилди макрон.

Германия канслери Олаф Шолц ҳам Эммануэл Макроннинг позициясини қўллаб-қувватлади ва Украинага қурол етказиб берувчи давлатлар ва халқаро қонуларни қабул қилса, ўзини ҳимоя қилишга рухсат берилишини маълум қилди.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг  жума куни чоп этилган The Economist журналига берган интервюсида, Украина Иттифоқчиларини Киевнинг Россия ҳудудига ҳужумларда қурол ишлатишга қўййиган чекловларни бекор қилишга  чақирди.

Кеча Ўзбекистонга сафарини якунлаб қайтиб Мосвага келган Путиннинг матбуот анжуманида,  НАТО давлатлари хусусан кичик давлатлар ким билан ўйнаётганини билиши керак деб айтди.

Ёрлиқ